«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 08:49
ЎЗO‘Z

Instagram версияси бўйича дунёнинг энг яхши меҳмонхоналари рейтинги

17 дек, 11:10 9 940 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Instagram версияси бўйича дунёнинг энг яхши меҳмонхоналари рейтинги Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси бўлсангиз ва таниқли шахсларнинг қаерларда дам олишини кузатсангиз, уларни Ер юзидаги энг ҳашаматли меҳмонхоналар қизиқтиришининг гувоҳи бўласиз. Ҳар ҳолда, Instagram тармоғидаги энг машҳур меҳмонхоналар рўйхатидан шундай хулоса келиб чиқади. Bloomberg ушбу рейтинг билан яқиндан таништирди.

1. The Cosmopolitan of Las Vegas, АҚШ

Instagram тармоғидаги ушбу энг машҳур меҳмонхона, шубҳасиз, Вегасдаги энг ҳашаматли меҳмохона ҳисобланади. Премиум тоифали, 186 квадрат метр майдонга эга, янги 21 номер, шунингдек хусусий ўйин салони хизматингизга мунтазир.

2. Atlantis, the Palm, Дубай

Atlantis'га 457 295 квадрат метрли ҳудуд камлик қилган кўринади - келаси йилда унинг "укаси", 44 қаватли, 800 номерли The Royal Atlantis меҳмонхонаси бунёд этилади. Бу ердаги Ambassador сув ости дунёсида эса скатларни (думи ингичка, япалоқ денгиз балиғи) томоша қилиб, вақтингизни мазмунли ўтказасиз.

3. Fontainebleau Miami Beach, АҚШ

Fontainebleau меҳмонхонасида йилнинг энг унутилмас суратини олиш учун ҳали вақтингиз бор: бу ердаги Янги йил байрам дастурида меҳмонлар Жастин Бибернинг қўшиқларини тинглашлари мумкин бўлади. Бу Майами-бич тунги ҳаётининг ажойиб кадрларидан бири, холос: машҳур Liv клуби ҳамда Hakkasan ва Michael Mina 74 каби ҳашаматли ресторанлар ҳам мижозларга юксак хизмат кўрсатишга тайёр.

4. Wynn, Лас-Вегас

Вегасга ташриф буюрган меҳмонларнинг аксарияти Bellagio меҳмонхонаси шифтидаги мусаввир Чихулининг санъат намуналарини суратга олиб, Instagram'га юклайди. Бироқ ижтимоий тармоқлар нуқтаи назаридан, Wynn меҳмонхонасидаги гуллар безаги кўпроқ қизиқиш уйғотади. Бу суратга тушиш учун энг муносиб жойдир. Бироқ у қадар таниқли бўлмаган яна бир маскан бўлиб, у 12 метр баландликдаги ёруғлик таралувчи шаршара атрофидаги “Орзулар кўли” шоусидир. У нимаси биландир Bellagio фавворасига ўхшаб кетади, фақат ундан-да замонавий!

5. Ushuaïa Ibiza Beach Hotel, Испания

Бу меҳмонхонанинг топ-10 рўйхатига киритилганлигининг ўзи қизиқ, зеро у фақат ёз фаслидагина мижозларга хизмат кўрсатади. Бироқ айнан шу ерда ҳар якшанба ва душанба кунлари David Guetta ёки Avicii каби DJ‘ларни учратиш мумкин. Ушбу гўзал масканда Instagram’га киришни ўйламанг ҳам, чунки зерикишга асло вақтингиз бўлмайди.

6. Venetian, Макао

Буюк Каналларнинг ажойиб сурати кўпчиликни ўйлантириб қўйиши мумкин: Бу ахир Вегас-ку! Ёки Италиями? Наҳотки бу Осиё бўлса?! Ортиқча саволга ўрин қолмаслиги учун ўз фолловерларингизни Venetian меҳмонхонаси ёнидаги хитойча белгилар суратлари билан ажаблантиринг. Бундан ташқари, меҳмонхона Duty Free’сида Celine сумкасини харид қилиш ва Эйфель минорасининг нусхаси фонида суратга тушиш мумкин.

7. Aria Resort & Casino, Лас-Вегас

Aria’да ютиш учун ҳар бир таом ўзига хос тарзда узатиладиган Carbone ресторанига киринг. Бундан ташқари, меҳмонхонада ҳафтада тўрт марта “Cirque du Soleil” шоуси тақдим этилади.

8. Atlantis Hotel & Casino, Парадайз ороли, Нассау, Баҳама ороллари

Ушбу мажмуа 9 меҳмонхона, шунингдек, 20 ҳовуз, 21 ресторан ва 19 барни ўз ичига олади – ижтимоий тармоқларда унинг суратлари кўплиги бежиз эмас. Диққатингизни энг ҳашаматли қароргоҳ — Cove Club’га қаратинг. Мукаммал фотосессия учун бундан яхши жой йўқ.

9. Hard Rock Hotel & Casino, Пунта-Кана, Доминикан республикаси

Hard Rock’да кунни овоз ёзиш студиясида ўтказиш ва эҳтимол, YouTube’даги энг талабгор хитларни яратиш мумкин. Мусиқага қизиқмайсизми? Moon Pool ҳовузи — #sunset хэштеги билан энг машҳур суратларни жойлаштириш учун диққатга сазовор жойлардан бири.

10. W Barcelona, Испания

Бу ажойиб меҳмонхона ўзининг гўзал манзаралари билан машҳур. У Barceloneta қирғоғи бурчагида елкан шаклидаги бинода жойлашган. Суратларингиз бетакрор чиқиши учун юқори қаватлардан бирини банд қилинг ёки меҳмонхона томида жойлашган барга чиқинг, бу ерлардан кўринадиган шаҳар ва денгиз манзаралари бир умр ёдингизда муҳрланиб қолади.
бир, суратлари, айнан, Bloomberg, ёзиш, Fontainebleau




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 120
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 1
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 52
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар