«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 10:40
ЎЗO‘Z

Пекин Тайваннинг исталган шаклдаги мустақиллигига қарши курашишга қодирлигини маълум қилди

04 дек, 09:39 6 651 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пекин Тайваннинг исталган шаклдаги мустақиллигига қарши курашишга қодирлигини маълум қилди Хитой АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп Тайвань президенти Цай Инвэнь билан суҳбатлашгани сабабли АҚШга кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгашининг Тайвань ишлари бўйича девонхонаси вакили Ань Фэншань маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Пекин келгусида ҳам "ягона Хитой" тамойилига амал қилади.

"Биз Тайваннинг исталган шаклдаги мустақиллигига қарши миллий бирлашиш жараёнини илгари суриш орқали кураша олишимизга ишонамиз ва қодирмиз", деб айтган Фэншань.

Фэншаннинг айтишича, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Трампнинг Тайвань раҳбари суҳбатини Тайваннинг "кичкина найранги" деб атаган.

Аввалроқ Тайвань Хитойни Трамп ва Инвэнь суҳбатига "осойишта" муносабат билдиришга чақирганди.

Трамп ва Инвэнь ўртасидаги суҳбат 3 декабрда бўлиб ўтди ва 1979 йилда АҚШ ва Тайвань ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилганидан кейинги биринчи мулоқот бўлди.

Бундан ташқари, Пекин барча томонларни Хитойнинг ягоналиги тамойилини қўллаб-қувватлашга ва Хитой-АҚШ алоқаларига путур етмаслиги учун Тайвань масаласига эҳтиёткорлик билан муносабат билдиришга чақирди.
дипломатик, давлат, томонларни, бўлди, суҳбат, мулоқот




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 0
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 17
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 21
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 199
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 170
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 155
  • Сўнгги янгиликлар
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 17
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 21
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 24
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 18
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 80
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 199
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 31
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 170
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 66
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 58
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 172
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 154
  • Бўлимлар