«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 00:11
ЎЗO‘Z

"Киндер-сюрприз" ишлаб чиқарувчилари нима учун ички терговни йўлга қўйишди?

25 ноя, 07:45 6 736 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Киндер-сюрприз" ишлаб чиқарувчилари нима учун ички терговни йўлга қўйишди? Италиянинг Ferrero қандолат компанияси матбуот томонидан тарқатилган хабар юзасидан ички тергов ишларини йўлга қўйди. ОАВда кўпчилик учун севимли бўлиб қолган "Киндер-сюрприз" шоколадларини ишлаб чиқаришда болалар меҳнатидан фойдаланганлик ҳақида маълум қилинган. Кун нашрида бу ҳақида хабар қилинди.

Компания ходимларининг ишонтириб айтишича, унинг ички қоидалари болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлайди ва маъмурият шартнома бўйича ҳамкорлик қилувчи пудратчи фирмаларнинг бу қоидаларга амал қилишини назорат қилади.

"Биз Руминияда бундай тажрибанинг қўлланиши борасидаги гап-сўзлардан шокка тушдик ва бундан қаттиқ ташвишдамиз, - дейди Ferrero компанияси вакили. - Биз ҳақиқат қарор топиши учун дарҳол ички тергов ишларимизни бошлаб юбордик".

Бундан аввал Британиянинг The Sun газетаси Руминияда "Киндер-сюрприз" шоколад тухумларининг ичига жойланадиган ўйинчоқнинг елим контейнерларини вояга етмаган болалар қадоқлаётгани ҳақида хабар берганди. Газета журналистлари Руминия оиласидан интервью олишган. Маълум бўлишича, уларнинг 3 нафар фарзанди (6 ёшдан 11 ёшгача) пудратчи-фирмаларнинг биридан материалларни олиб, шу иш билан шуғулланган. Оила аъзолари қадоқланган ҳар мингта ўйинчоқ учун 20 лей (6,33 АҚШ доллари) олишган.
ҳар, топиши, дейди, вакили, контейнерларини, бўйича




Мавзуга оид янгиликлар
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 6
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 28
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 56
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 21
  • Бўлимлар