«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:42
ЎЗO‘Z

Антониу Гутерриш БМТнинг янги бош котиби бўлади

14 окт, 15:00 6 890 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Антониу Гутерриш БМТнинг янги бош котиби бўлади БМТ Бош Ассамблеяси ташкилот бош котиблиги лавозимига португалиялик Антоние Гутерриш номзодини тасдиқлади.
13 октябрь куни Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига кўра овоз беришларсиз БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари португалиялик Антониу Гутерришни 2017 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача муддатга БМТ бош котиби этиб тайинлади. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар маркази хабар қилди.

Мазкур масалага бағишланган ялпи йиғилишда Хавфсизлик кенгаши раиси, Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Хавфсизлик кенгаши тавсиясини ўқиб эшиттирди.

Унинг ортидан Бош Ассамблеянинг 71-сессияси раиси минтақавий гуруҳлар координаторлари номидан янги бош котибни тайинлаш тўғрисидаги резолюцияни ўқиб эшиттирди. Уни овоз беришгача кўтариб чиқиш истагида бўлганлар топилмади ва Антониу Гутерриш аккламация йўли билан БМТнинг янги бош котиби этиб тайинланди.

Амалдаги бош котиб Пан Ги Мун, мезбон мамлакат сифатида АҚШ вакили ҳамда беш минтақавий гуруҳ раислари сўзга чиқди.

Антониу Гутерриш 2005 йил июндан 2015 йил декабригача қочоқлар ишлари бўйича БМТ Олий комиссари лавозимида фаолият кўрсатган.

Антониу Гутерриш 1949 йил 30 апрелда Лиссабонда таваллуд топган.Олий техника институтида муҳандислик ишини ўрганган ҳамда ОТМда ўқитувчилик билан шуғулланган. 1995 йил Португалия бош вазири лавозимини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Пан Ги Мун ганалик Кофи Аннандан сўнг мазкур мансабни эгаллаган. Ундан аввал эса Бутрос Бутрос-Ғолий (1992−1996), Хавьер Перес де Куэльяр (1982−1991), Курт Вальдхайм (1972−1981), У Тан (1961−1971), Даг Хаммаршельд (1953−1961) ва Трюгве Ли (1946−1952) БМТ бош котиби бўлган.
Лиссабонда, 2005, Тан, техника, апрелда, чиқди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 170
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар