«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:09
ЎЗO‘Z

КХДР Сеул ва АҚШнинг Гуам оролидаги базасини йўқ қилмоқчи

23 сен, 12:47 8 144 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
КХДР Сеул ва АҚШнинг Гуам оролидаги базасини йўқ қилмоқчи КХДР Сеул ва Американинг Тинч океанидаги ҳарбий базасига нисбатан ядро қуролини қўллаши мумкин. Корея Марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея бош штаби вакилининг сўзларига асосланган ҳолда шундай хабар қилмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШ ва Жанубий Кореянинг фитналари, Корея яриморолида назорат қилиб бўлмайдиган ва ядро қуролидан фойдаланишга олиб бориши эҳтимоли юқори, ҳал қилиб бўлмас вазиятни кучайтирмоқда. Шунга биноан, Корея халқ армияси бош штаби ҳарбий қаршилик кўрсатиш борасида ўзининг асосий қарашини маълум қилди.

"Корея халқ армиясининг ядровий каллаклари Сеулни култепага айлантиради", — дейилади КМТА хабарида.

Шимолий кореялик ҳарбийлар шунингдек, кескинлик тобора кучайса ва яриморол осмонида АҚШнинг В-1B бомбардимончи самолётлари парвозини давом эттираверса, Американинг Гуам оролидаги ҳарбий авиабазасини "ер юзидан супуриб ташлашини" таъкидлашган.

22 сентябрь куни АҚШнинг Тинч океани қўмондонлиги (USPACOM) Американинг иккита B-1B стратегик бомбардимончи самолёти КХДР чегараларига жуда яқин ҳудуддан учиб ўтган. Улардан бири Сеулдан 70 км жануброққа қўнган.

"Сўнгги 20 йилда биринчи марта В-1В Корея яриморолига қўнди", — дейилади USPACOM баёнотида.
қўмондонлиги, базасига, қарашини, Сеулдан, яриморолида, Улардан




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар