«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:31
ЎЗO‘Z

Қирғизистон президентининг 19 ёшли қизи яширинча турмушга чиқди

08 сен, 23:58 12 797 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистон президентининг 19 ёшли қизи яширинча турмушга чиқди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 19 ёшли кичик қизи Алия Шагиева тўрт йилдан буён учрашиб юрган йигитига яширинча турмушга чиқди. Қиз тўй ҳақидаги маълумотларни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда”га асосланиб “Qalampir” хабар берди.

Алиянинг турмуш ўртоғи ҳақидаги маълумотлар унчалик кўп эмас. Унинг исми Константин бўлиб, жуфтликни бир-бирларига уларнинг дўстлари таништирган.

“Мен жуфтликларнинг биргаликда тушган эҳтиросли суратларини кўрсам хафсалам пир бўлади, айнан шунинг учун 4 йил давомида Костя билан тушган бирорта суратимни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмадим. Шунингдек, шахсий ҳаётимни оммага кўз-кўз қилишни ётирмайман. Аммо бугун у билан ажойиб кунни бирга ўтказиш, суратга тушиш ҳамда уни ижтимоий тармоққа жойлаш ёқимли бўлди. Илиқ шамол. Биз энди эр-хотинмиз ва табрикларни қабул қилишга тайёрман”, дейди “Қирғизистон маликаси”.

Кўпчилик Алияни табриклаб, икки ёшга оилавий бахт тиламоқда.

Алия Шагиева дизайнерлик билан шуғулланади. У бир ой олдин болалар учун кийим-кечак ошлаб чиқариш бўйича ўз компаниясини ташкил этди.

Маълумот учун, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг олти фарзанди бўлиб, уларнинг уч нафари ўғил ва уч нафари қиздир. Алия дизайнерлик фаолиятини онасининг фамилиясида олиб боради.
Қирғизистон, 19 ёшли қиз, турмушга чиқди




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар