«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:04
ЎЗO‘Z

Саудия Арабистони ҳаж сафарига биринчи марта отланганлар учун ажойиб совға тайёрлади

09 авг, 23:26 8 099 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудия Арабистони ҳаж сафарига биринчи марта отланганлар учун ажойиб совға тайёрлади Саудия Арабистони ҳукумати ҳаж ва умра сафарини амалга оширмоқчи бўлган хорижликлар учун виза олиш нархини оширади, бироқ шу билан бирга, бу амалларни бажариш учун биринчи марта келаётган зиёратчиларнинг визани олишдаги харажатларини ўз зиммасига олади. Бу ҳақда Саудия Арабистони вазирлар маҳкамаси йиғилиши натижалари бўйича чиқарилган қарорда айтилган, дейилади "Даракчи" нашрида.

Виза тўловларини ошириш қарори мамлакат молия ҳамда иқтисодиёт ва режалаштириш вазирликлари томонидан иқтисодиётнинг хом ашёга ихтисослашмаган тармоқларидан давлат бюджетига тушадиган даромадларнинг сонини ошириш мақсадида таклиф қилинган чоралар "пакетида" бор.

Қабул қилинган қарорга кўра, Саудия Арабистонига бир марталик виза 2 минг реалга (533 АҚШ доллари), белгиланган муддат ичида Саудия Арабистонига бир неча марта боришга имкон берувчи ярим йиллик виза 3 минг реалга (800 АҚШ доллари), бир йиллик виза эса 5 минг реалга (1333 АҚШ доллари) айланади.

Бунда қироллик орқали транзит виза 300 риал (80 доллар), мамлакатдан денгиз портлари орқали жўнаш эса 50 риал (12 доллар) туради.

Шу билан бирга Саудия Арабистонида яшашга рухсат олган хорижликлар ҳам унинг ташқарисига чиқиши учун ғазнага пул тўлаши керак бўлади. Янги қоидаларга кўра, икки ойдан камроқ муддатга хорижга жўнаш учун хорижликлар уларнинг яшаш учун рухсати амалда бўлгунча 200 риал (53 доллар), Саудия Арабистонидан ташқарида бўлган ҳар бир қўшимча ой учун 100 риал (26 доллар) тўлашлари керак бўлади.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳукумати йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидабузарликлари ва йўл-транспорт ҳодисаси жойини тарк этганлик учун жарималар қийматини оширди.

Янги қоидалар ҳижрий тақвим бўйича янги йилдан кучга киради. Жорий йилда янги ҳижрий йили 2 октябрдан киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар