«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 01:33
ЎЗO‘Z

Туркияда мингдан ортиқ мактаб, 15та университет ёпилди

24 июл, 15:25 7 639 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияда мингдан ортиқ мактаб, 15та университет ёпилди 15 июль куни Туркияда бўлган давлат тўнтаришига ҳаракатда ҳукумат Фатҳуллоҳ Гуленнинг қўли борлигини таъкидлаб келмоқда. Туркиянинг собиқ диний етакчиларидан бири, 1999-йилдан бери АҚШда яшаб келаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айбловларини инкор қилмоқда.

Бугун, 23 июль куни Туркия ҳукумати Гулен ҳаракатига алоқадор бўлган 35та тиббиёт институти, 1043та хусусий мактаб, 1229та жамғарма, 19та уюшма, 15та хусусий университетни ёпди. Бу ҳақда “Dailysabah”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Бу Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилингандан буён биринчи қарор ҳисобланади. Мамлакатда 21 июль куни фавқулодда ҳолат тартиби ўрнатилган эди.

Туркия ҳукумати мамлакатдаги 21 738 нафар ўқитувчининг Гулен ҳаракатига алоқадор деб гумон қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркиядаги бир гуруҳ ҳарбийлар иштирокида давлат тўнтариши амалга оширилган эди. Кўп ўтмай исён бостирилди. Унда 200га яқин одам ҳалок бўлди. 1400 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди. Давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинган 10 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 1
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 10
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 15
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 9
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 119
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 111
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 0
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 0
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 0
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 0
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 9
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 15
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 9
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 119
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 58
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 49
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 48
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 120
  • Бўлимлар