«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:31
ЎЗO‘Z

Туркиядаги тўнтаришда қурбонлар ва жароҳатланган сони ошкор этилди

16 июл, 18:05 7 028 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркиядаги тўнтаришда қурбонлар ва жароҳатланган сони ошкор этилди Туркия бош штаби раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Умит Дундарнинг хабар қилишича, тўнтарув ҳаракати натижасида 41 нафар полиция ходими ҳалок бўлган. Шунингдек, 104 нафар тўнтарув тарафдорлари қурбон бўлган. Бу ҳақида Daily Sabah хабар берган.

Туркия телеканалларида тўғридан-тўғри эфир орқали чиқиш қилган Туркия бош вазири Бийнали Йилдиримнинг берган маълумотига кўра, ҳозирга қадар 2839 киши давлат тўнтарув ҳаракатида иштирок этганликда айбланиб, қўлга олинган. Тахминан 1440 киши турли жароҳатлар олган.

Йилдирим ўз нутқида журналистларнинг саволларига жавоб бериб, уларга мана шундай мураккаб вазиятда кўрсатган жонбозликлари ва ватанпарварликлари учун катта миннатдорлик билдирди ва барчани бирлашишга чақирди.

15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтарувини амалга ошириш ҳаракатлари кузатилди. Ҳарбийлардан иборат гуруҳ мамлакат ҳукуматини қўлга олганлик ҳақида маълум қилишди. Истанбул ва Анқара кўчаларига ҳарбий техникалар чиқди, осмонга авиация кўтарилди. Шаҳар ичида олиб борилган тўқнашувдан кейин Миллий разведка ташкилоти вакили Нуҳ Йилмаз давлат тўнтарув ҳаракатига барҳам берилганини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 0
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 1
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар