«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:56
ЎЗO‘Z

Бразилиялик тирик Барби

13 июл, 15:50 14 438 Дунё / Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бразилиялик тирик Барби Бразлиялик 24 ёшли Андресса Дамиани ҳақиқатдан Барбини тирилтириб қўйганга ўхшайди. У доимо табиатан шунақа қўғирчоқ кўринишида эканлигини таъкидлайди. Фақатгина ўзгача чиройини янада бўрттириш учун улама киприклар, линза ва косметик бўёқлардан фойдаланади, деб хабар беради segodnya.ua.

У ҳеч қандай пластик жарроҳлик ўтказмагани ва қатъий парҳезлар ушламаганига ишонтиришга ҳаракат қилади. Ҳақиқатдан ҳам у қуйиб қўйгандек Барби қўғирчоғининг ўзгинаси. Оқга мойил сарғиш сочлари, 51 см (?!) бел, узун оёқлари ва катта кўзлари билан у машҳур малласоч хонимнинг тирик нусҳаси.

Шунингдек Андресса уни "Музюрак малика" қаҳрамони Эльза номи билан чақиришларини айтади.


Албатта, доим ҳам уни кўрганлар ҳурсанд ҳолда таажубланмайдилар. Аксинча, кўпчилик кўчада уни кўрса қизнинг нотабиий қўғирчоқ нусҳа чиройидан чўчийдилар ҳам.

"Мен ҳатто юзимга мени кўриш уларга жуда ёқимсиз эканлигини айтган инсонларни ҳам учратдим. Улар мен ёнларидан ўтсам қўрқишларини айтишган. Баъзи одамлар мени кўриб қолишса қочишади. Улар мени ақлдан озган ва фақатгина ўзининг чиройи қизиқтиради, деб ўйлашади" - дея ўз фикрлари билан бўлишади қиз.

Шундай бўлсада, унинг антиқа гўзаллиги табиат туҳфаси эканлигига деярли ҳеч ким ишонмайди. Бу Андрессани қаттиқ ранжитади. "Одамлар бирор марта пластик жарроҳликни бошимдан ўтказмаганман десам, менга ишонмайдилар. Улар мени ўзини очлик билан қийновчи ва тинимсиз пластик жарроҳлик столига ётувчи ёлғончи қиз, деб билишади" - дейди у.

Андресса ўзини таниганидан бери қўғирчоққа ўхшаш эканлигини таъкидлайди. Косметик бўёқларни ҳам кам ҳолларда қуюқ қилиб суртади. Кундалик ҳолатда ҳеч қандай парҳез тутмаслигини, жисмоний машқлар сифатида кучуклари билан сайр қилишнинг ўзи етарли эканлигини айтади. "Кўринишим ўзимга ёқади ва қўғирчоққа ўхшашлигимни ёқтирадиган инсонлар ҳам бор. Улар билдирадиган илиқ фикрлар доимо кўнглимни кўтаради" - дейди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 149
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 288
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар