«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:44
ЎЗO‘Z

Гуамда B-52 бомбардимончи самолёти фалокатга учради

19 мая, 10:35 8 205 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гуамда B-52 бомбардимончи самолёти фалокатга учради АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52 стратегик бомбардимончи самолёти Гуам оролидаги авиабазадан кўтарилгандан кейин фалокатга учради. Самолёт экипажининг барча 7 аъзоси самолёт ер билан тўқнашгунча уни тарк этишга муваффақ бўлдилар. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Авиафалокат 19 май маҳаллий вақт билан соат 08:30 да (Тошкент вақти билан 03:30 да) Андерсен авиабазасида юз берди. Самолёт қулашидан аввал ёниб кетган.

Шимолий Дакота штатидан АҚШнинг Тинч океани ҳудудида мавжудлигини таъминлаш учун Гуамга ташланган B-52 самолёти ўқув парвозини бажараётган бўлган. Самолёт бортида 69-экспедицион бомбардимончи эскадрильяси экипажи бўлган.

Авиафалокат сабаблари ҳозирча номаълум.

2008 йил июлида ҳам B-52 самолёти Гуам оролидан 40 км узоқликда, Тинч океанига қулаган эди. Авифалокат оқибатида ҳалок бўлган 2 нафар учувчининг жасади соҳилбўйи қўриқлаш хизмати томонидан самолёт қулаши биланоқ океандан чиқариб олинганди. Экипажнинг қолган 4 нафар аъзосининг жасадлари топилмаган.

Boeing B-52 Stratofortress самолёти иккинчи авлоддаги кўп функцияли оғир, ўта узоқ масофаларга учувчи қитъалараро стратегик бомбардимончи-ракета ташувчи самолёт бўлиб, АҚШ ХХКда 1955 йилдан бери қуролланишда туради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар