«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:19
ЎЗO‘Z

Қуёш батареяси ўрнатилган самолёт дунё бўйлаб парвозини қайта бошлади

22 апр, 15:58 6 707 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қуёш батареяси ўрнатилган самолёт дунё бўйлаб парвозини қайта бошлади Қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 самолёти Гавайяга мажбурий қўнишни амалга оширгандан тўққиз ой ўтиб дунё бўйлаб парвозини қайтадан бошлади, дея РИА Новости маълумотига асосланиб "Газета" нашри хабар беради.

Фақатгина қуёш энергиясидан фойдаланиб парвоз қиладиган Solar Impulse 2 дунё бўйлаб саёҳатга 2015 йилнинг 9 мартида Абу-Дабидан йўлга чиққан эди. У шу вақтга қадар Уммон (Маскат), Ҳиндистон (Варанаси), Мьянма (Мандалай), Хитой (Чунцин ва Нанкин) ва Япония (Нагоя)да бўлди.

3 июль куни самолёт 120 соатдан зиёд вақт мобайнида тўхтовсиз парвоз қилган ҳолда ҳавода тўхталишларсиз энг узоқ муддат бўлиш рекордини ўрнатиб, Гавайя оролига етиб келди. Айни шу вақтда батареялар қизиб кетиб, ишдан чиқди.

Таъмирлаш вақтида самолёт учувчилари Андре Боршберг ва Бертран Пикар Европага қайтиб, лойиҳани молиялаштириш учун манба қидирди. АҚШга учиб борадиган ҳаво кемаси Атлантика океанини кесиб ўтади ва Жанубий Европа ёки Шимолий Африкада тўхтаб, Абу-Дабига қайтади.

Solar Impulse 2 2014 йил июнида муваффақиятли тарзда синовдан ўтди. Ҳаво кемасининг жами оғирлиги 2,3 тоннани ташкил этади, самолёт қанотларининг узунлиги — 72 м бўлиб, унга учиш ускунасининг электромоторларини энергия билан таъминлаши учун 17,2 минг дона қуёш батареяси ўрнатилган. Самолётнинг энг юқори тезлиги 140 км/соатни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 0
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 7
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар