«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:02
ЎЗO‘Z

«Қопламанинг хизмат қилиш муддати белгиланмаган» — Сенат автойўллар борасидаги камчиликлар ҳақида

23 апр, 14:12 3 017 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Қопламанинг хизмат қилиш муддати белгиланмаган» — Сенат автойўллар борасидаги камчиликлар ҳақида
Олий Мажлис Сенати йиғилишида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов автомобил йўлларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш борасида олиб борилган ўрганишларни очиқлаб, автомобил йўллари сифати бўйича назорат ва қурувчилар олдига масъулият қўйиш ҳам таъминланмаётганини таъкидлади.

«Қўмита томонидан йўл-қурилиш соҳасини ўрганиш жараёнида йўлларни сифатсиз қуриш ва таъмирлашга қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

Биринчидан, автомобил йўл-қурилиш соҳасида буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи, сақловчи ва йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқариш функциялари, лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, соҳага оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш аксарият ҳолларда Автомобил йўллари давлат қўмитаси ва унинг тасарруфидаги корхоналар томонидан бажарилмоқда.

Автомобил йўл-қурилишига оид барча функциялар битта ташкилотда жамланган, бу амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига зид ва қолаверса, автомобил йўлларининг сифат кўрсаткичига салбий таъсир кўрсатмоқда. Халқаро тажрибадан келиб чиқилса, бошқа бирорта хорижий мамлакатларда бундай тизим мавжуд эмас.

Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган низомда автомобил йўл-қурилиш объектларида пудратчи томонидан бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифатини аниқлаш бўйича синов лабораториясини жалб қилиш ушбу пудратчи ташкилотга юклатилгани сабабли ўзига маъқул бўлган лабораторияни танлаш шароити мавжуд. Бунинг оқибатида пудратчи ташкилот ва лаборатория ташкилотининг бир-бирига молиявий манфаати борлиги туфайли бажарилган ишларининг сифати юзасидан синов лабораторияси хулосалари келишилиб, расмийлаштириш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Бундан ташқари, бажарилган ишларни буюртмачи томонидан тўловга қабул қилишда пудратчи томонидан жалб қилинган лаборатория хулосаларига таянган ҳолда молиялаштирилмоқда. Натижада йўл-қурилиш ишлари сифати тўлиқ таъминланмаслигига олиб келмоқда.

Учинчидан, автомобил йўлини жорий таъмирлаш ишлари бажарилгандан сўнг унинг хизмат қилиш муддатига 226-сон қарорда кўрсатилгани каби талаб белгиланмаган. Шунингдек, бугунги кунда жорий таъмирлаш ишларини лойиҳалаш ва сифатини назорат қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар мавжуд эмас.

Жорий таъмирлашда бажарилган ишларни ишчи комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси тузиш, таъмирлаш ишлари қилинган ҳудудларда бир йил давомида бузилишлар пайдо бўлган тақдирда пудратчининг ҳисобидан бартараф этилиши тўғрисида пудратчининг кафолат муддати ва энг муҳими, бутун узунлик бўйича ётқизилган қопламанинг хизмат қилиш муддатлари белгиланмаган.

Оқибатда амалга оширилган йўл ишларининг сифатсиз бажарилишига ва ўз навбатида, жорий таъмирлаш ишлари бажарилганидан сўнг маълум муддат фойдаланмасдан, яна таъмирга муҳтож ҳолатга келишига сабаб бўлмоқда», деди Қутбиддин Бурҳонов.

Шунингдек, у мавзу қамрови кенглиги сабабли қўмита томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўрганишлар давом этаётганини, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш режалаштирилаётганини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 381
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар