«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:41
ЎЗO‘Z

Иқтисодчи: «UzAuto Motors халқни исталган ёлғонга ишониб кетадиган лақма ва саводсиз, деб ҳисоблайди»

08 апр, 13:30 3 537 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқтисодчи: «UzAuto Motors халқни исталган ёлғонга ишониб кетадиган лақма ва саводсиз, деб ҳисоблайди» Фото: «autostrada.uz»
Куни кеча, UzAuto Motors компанияси Chevrolet Malibu-2 моделлари, шунингдек, янгиланган Equinox ва Tracker нархларини кескин оширгани маълум бўлганди. Аввалига бу нарх оширилиши ҳақида компания ҳеч қандай маълумот бермади. Ҳолат ижтимоий тармоқлар орқали ошкор бўлгач, UzAuto Motors нархларнинг ошиши сабабларини санади.

Хусусан, «доллар курсининг ўсиши (30 фоиздан кўпроққа), Корея Республикаси вони курсининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши (10-15%), пандемия ва бошқа омиллар натижасида логистика нархининг дунё миқёсида ўсиши ушбу автомобиль русуми нархининг янгиланишига асосий сабабларидан бўлди», дейилганди изоҳда.

Аммо монопол компаниянинг бу изоҳи дарҳол қаршиликка учради ва ёлғон маълумот тарқатганликда айбланди. Bankiroff канали муаллифи, иқтисодчи Отабек Бакиров шундай ёзади:

«1 АҚШ доллари 2019 йил 1 октябрда 9 446,65 сўмни ташкил этган. 2021 йил 31 март ҳолатига 1 АҚШ доллари 10 474,98 сўмдан иборат бўлган. Бу даврда доллар курси сўмга нисбатан 10,88%га ошган.

Монополист Ўзавтомоторс таъкидлаётганидек курс 30%га ошмаган.

1 АҚШ долларининг Корея вонига нисбатан қиймати 2019 йил 1 октябрдан 2021 йил 31 мартга қадар 1201,86дан 1133,66гача ўзгарган. Ёки бошқача айтганда, Корея вони АҚШ долларига нисбатан Ўзавтомоторс таъкидлаётганидек, 10-15% эмас, 6%га мустаҳкамланган.

Ўзавтомоторс ё ўзбекистонликларнинг исталган ёлғонни айтса ишониб кетадиган лақма ва саводсиз, деб ҳисоблайди ёки рақобатдан ҳоли компания оддий арифметикани ҳам ёддан кўтариш даражасигача деградацияга учраган.

Ҳа айтгандай, Ўзбекистон қонунларига тупуриб қўйиб, бир сўм бож тўланмай, Хитойдан олиб келиб сотилаётган янгиланган Tracker эскисидан минг доллардан ортиқ комплектацияга эга бўлдими?

Equinox автомобилида RS комплектациясида янгиланиши тўрт ярим минг долларга тушмоқдами? Балки бу ерда ҳам ёлғончи калькуляцияга чақиб кўрарсизлар?

Монополият мафкураси шунчалар бузилганки, курс ўзгаришига мувофиқ автомашиналар нархи мутаносиб равишда ошмаслиги ҳақида ҳатто тасаввурлар ўлиб бўлган. Курс ўзгаришларига қарамай, очиқ бозорда нархларни рақобат ва харажатларни мақбуллаштиришга уринишлар тийиб туришини ҳазм этмайди
».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 161
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 215
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 77
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Бўлимлар