«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:32
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors Malibu нархини 45 млн сўмга оширди

08 апр, 11:01 2 944 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Motors Malibu нархини 45 млн сўмга оширди Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors компанияси хориждан импорт қилинадиган Malibu 2 LTZ автомобили нархини 324,4 млн сўмдан 369 млн сўмга кўтарди.

Компания буни ушбу автомобиль нархи бир неча йилдан буён ўзгармай келгани, бу вақтда сўм қадрсизланиб, пандемия даврида логистика харажатлари ортгани билан изоҳлади.

«Иккинчи авлод Chevrolet Malibu автомобиллари Ўзбекистон бозорида 2017 йил апрель ойидан пайдо бўлди. Ҳар бир янги Chevrolet Malibu русумининг нархи автомобиль модификациясидан келиб чиқиб тасдиқланган ва шу вақтга қадар бирор марта нархи ошмаган.

Икки литр хажмдаги турбомоторли Chevrolet Malibu LTZ Premier Facelift автомобилининг сўнгги Premium версияси 2019 йил октябрь ойида сотувга чиқарилди. Ушбу автомобилнинг нархи 2021 йил март ойигача ўзгармади.

Доллар курсининг ўсиши (30 фоиздан кўпроққа), Корея Республикаси вони курсининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши (10-15 фоиз), пандемия ва бошқа омиллар натижасида логистика нархининг дунё миқёсида ўсиши ушбу автомобиль русуми нархининг янгиланишига асосий сабабларидан бўлди
», – дейилади UzAuto Motors ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистонда янги авлод Chevrolet Equinox ва Tracker автомобиллари сотувга чиқди.

Январь ойида «Ўзавтосаноат» янги авлоддаги Tracker'нинг LT модификацияси нархи 222 млн сўм бўлишини маълум қилганди, аммо якунда бу модель айтилганидан 10 миллион қиммат – 232 млн сўмдан сотувга чиқарилди.

Ўтган ой «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азизбек Шукуров UzAuto Motors компанияси Spark ва Nexia автомобилларини зарарига ишлаб чиқариши, уларнинг зарини компания қиммат моделларини сотиш орқали қоплашини айтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 161
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 215
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 77
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Бўлимлар