«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 04:24
ЎЗO‘Z

Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилади

02 апр, 22:11 3 396 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилади Тошкентда 31 март куни Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Азим Аҳмадхўжаевнинг Франциянинг Ўзбекистондаги ишончли муваққат вакили Брис Рокфей ҳамда француз бизнес-ҳамкорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Азим Аҳмадхўжаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook / Азим Аҳмадхўжаев
Унда Франция томони иштирок этаётган флоат-ойна ва Fives Stein автомобиллар учун ойна ишлаб чиқариш заводи, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган BOPP плёнкаларини сотиш (айни пайтда озиқ-овқат учун плёнка мамлакатга импорт қилинмоқда) каби Жиззахнинг уч инвестиция лойиҳаларининг ҳозирги аҳволи муҳокама қилиниб, дастлабки битимлар имзоланди.

Шунингдек, 2021 йилда Renault-AvtoVAZ автомобиль заводи қурилиши ва ишга туширилиши кўзда тутилган. Музокаралар жараёнида мазкур лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятида туризм бизнесини ривожлантириш учун Франциянинг сайёҳлик компанияларини жалб этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари Брис Рокфей Жиззах ҳудудини ривожлантиришдаги жадал ўсиш суръатини алоҳида қайд этиб, мўлжалланган қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига қатъий ишонч билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 209
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 167
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 226
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 143
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 383
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар