«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:26
ЎЗO‘Z

Йўлларда қоидабузарликни аниқловчи камералар ўрнатилишида ҳисобга олиш керак бўлган жиҳатлар саналди

18 мар, 20:30 2 535 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йўлларда қоидабузарликни аниқловчи камералар ўрнатилишида ҳисобга олиш керак бўлган жиҳатлар саналди 2021 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этиш кўзда тутилган бўлиб, шу мақсадда Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

«Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган ушбу чораларга нисбатан жамоатчилик томонидан турли нуқтайи назарлар билдирилмоқда. Бунда фуқароларнинг фикрларини умумлаштирган ҳолда уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ томонидан мазкур чоралар сўзсиз йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, энг муҳими, бюджет ҳаражатларининг оптималлашиши ва ижобий ҳайдовчилик маданияти шаклланишига сабаб бўлишини таъкидласалар, иккинчи гуруҳ томонидан айрим ҳолларда зарур йўл инфратузилмасининг мавжуд эмаслиги боис ёки зарурат юзасидан қоидабузарликларга йўл қўйилиши ва бунинг учун жаримага тортиш адолатсизлик эканлигини билдиришмоқда.

Айтиш жоизки, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда хусусий секторнинг жалб этилиши орқали солиқ тўловчилар ҳисобидан кузатув воситаларини харид қилиш, ўрнатиш ва сақлаш харажатлари қисқартирилиб, бу борадаги давлат хизматчиларининг сони ва фаолиятини оптималлаштириш имконини беради.

Шунингдек, қоидабузарликларнинг автоматик равишда қайд этилиши турли коррупциявий ҳолатларга барҳам берган ҳолда уларнинг сони кескин қисқаришига олиб келади. Энг муҳими, жамиятда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда самарали тизим шаклланади. Шу ўринда 2020 йил давомида республикада 6982та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлгани, оқибатда 1962 нафар инсон вафот этганлигини қайд этиш лозим.

Шу билан биргаликда, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили бу борада асосли эътирозлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, йўл инфратузилмасининг талаб даражасида эмаслиги ҳайдовчилар томонидан ноихтиёрий равишда қоидабузарликларга йўл қўйилишига сабаб бўлмоқда, шунингдек, аҳоли гавжум нуқталар, бозорлар ва савдо комплекслари атрофида автотураргоҳлар мавжуд эмаслиги ёки етарли эмаслиги ҳамда мавжуд пуллик автотураргоҳларга белгиланган нархлар юқорилиги тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишига олиб келмоқда
», дейилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарида.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ишлаб чиқилган қонун ҳужжатлари таҳлили ҳамда жамоатчилик фикрига таянган ҳолда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш ва зарур ҳолларда қонун ҳужжатларида назарда тутиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди:

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати кўзда тутилган янги тартиб фақатгина йўл ҳаракати стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берувчи нуқталарда жорий қилиниши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, мазкур тартибни жорий қилиш борасида кенг жамоатчиликка тушунтириш бериш ва фаол мулоқот олиб бориш ҳам фойдадан холи эмас», дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар