«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:19
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 7 та янги компания автомобиллар ишлаб чиқаради

05 янв, 10:18 8 665 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 7 та янги компания автомобиллар ишлаб чиқаради Мамлакатимизда «UzAuto Motors» ҳамда яна етита компания томонидан турли русумдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида сўз боради.

Унга кўра, 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар манзилли дастурига мувофиқ, қуйидагилар:

1. «Navoi-Motors» ХК (пикап, кичик юк машиналари, минивен, йўл танламас, электромобиль, тракторлар) – 2020-2021 йилларга мўлжалланган Австрия компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 12 млн доллар миқдоридаги лойиҳа;

2. «Манас авто-саноат» МЧЖ (юк машиналари) – 2021 йилда ишга туширилиши кутилаётган Туркия компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 8 млн доллар бўлган лойиҳа;

3. «Namangan Сhangan motors» МЧЖ (енгил автомобиллар) – 2021 йилда ишга туширилиши кутилаётган БАА компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 2 млн доллар бўлган лойиҳа;

4. «ADM Jizzakh» МЧЖ (Lada, Kia, Renault) – 2021-2022 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Корея эксимбанки иштирокидаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 43,3 млн доллар бўлган лойиҳа;

5. «Auto Motors Asia» МЧЖ (кроссоверлар, юк автомашиналари, микроавтобуслар) – 2021-2022 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Хитой компаниялари билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 10,5 млн доллар бўлган лойиҳа;

6. «Аббос-Эко Агро» МЧЖ (енгил автомобиль, минивен, кичик юк автомобиллари) – 2021-2023 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Хитой компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 10 млн доллар бўлган лойиҳа;

7. «Hyundai Motor Uz Namangan» МЧЖ (тижорат юк автомобиллари) – Корея компаниялари иштирокидаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 200 млн доллар бўлган лойиҳа.

Шунингдек, 2020-2022 йилларда UzAuto Motorsнинг хорижий шериклари билан биргаликда хорижий инвестициялар умумий қиймати 177 млн доллар бўлган лойиҳалар доирасида янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур лойиҳалар учун жалб қилинаётган хорижий инвестициялар умумий қиймати 462,8 млн доллар миқдорида баҳоланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 209
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 381
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар