«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 14:56
ЎЗO‘Z

Машиналарга ксенон фара қўйиш мумкинми?

06 ноя, 08:40 7 999 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Машиналарга ксенон фара қўйиш мумкинми? Автомобилларнинг ташқи кўринишига ўзгартириш киритиш мумкин эмаслигини яхши биламиз. Ойналарга деймизми, фараларгами ва ё кузовга – тегишли рухсат билан амалга ошириладиган, айримларига умуман рухсат берилмайдиган иш бу.

Сўнгги пайтларда ёритувчи чироқларни ксенон чироқларга – қарама-қарши йўналишда келаётган йўл ҳаракати иштирокчиларига ноқулайлик туғдирадиган ўта ёруғ чироқларга алмаштириб олаётганлар кўпайяпти. Бу ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига ноқулайлик туғдириши баробарида, йўл-транспорт ҳодисаларини ҳам келтириб чиқаради.

Инспекторлар томонидан негадир айнан шу қоидабузарликка эътибор камдек туюлади. Бу қоидабузарликни аниқлаш ҳам осон эмас: куннинг фақат қоронғу қисмида аниқлаш мумкин, ҳаракатдаги автомобилнинг ортидан қувиш керак бўлади, ақалли унинг рақамини ёзиб олиш лозим ва умуман, бир қатор ноқулайлиги бор жараён. Бу ҳақдаги саволга ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Эрали Бозоров Kun.uz билан суҳбатда жавоб берди.

«Бу қоидабузарликка маъмурий жавобгарлик бор. Транспорт воситаларига бошқа ёритиш мосламалари ўрнатиш мумкин эмас. Ҳа, техник кўрикдан ўтгач, ёритиш мосламаларини ксенон ва ёки бошқа кучли ёритгичларга алмаштириб олаётганлар бор. Бундай қоидабузарликлар тун пайтида содир этилади. Тунги нарядларимиз бу ҳолатларга чек қўйишади. Статистикага эътибор берсак, йил бошидан бери шу кунга қадар 11 мингдан ортиқ транспорт воситалари эгаларига нисбатан чоралар кўрилганини айтиш лозим. Қийин жиҳати буни фақат тундагина аниқлаш мумкин», деди Эрали Бозоров.

Бобур Акмалов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 209
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 167
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 227
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 143
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 383
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 0
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 20
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 41
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 29
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 149
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 48
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 125
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 137
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 49
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 52
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 33
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 184
  • Бўлимлар