«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 02:42
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «Labo» электромобили ишлаб чиқариш кўзда тутилмокда

31 окт, 22:04 3 210 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «Labo» электромобили ишлаб чиқариш кўзда тутилмокда Ўзбекистонда «Labo» автомобили базасида электромобиль яратиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашрига «Ўзавтосаноат» қошидаги R&D маркази муҳандиси Фикрет Умеров маълум қилди. Муҳандиснинг айтишича, «Labo»нинг электромодели ишлаб чиқилгач, унинг сарф-харажатлари кескин камаяди. Лойиҳа қиймати 780 млн сўмни ташкил этади.

«Бизнинг марказ томонидан «UzAutoMotors» талабларига мувофиқ равишда миллий электромобилни яратиш, автомобилларни электрлаштириш мўлжал қилиб олинган.

Бунинг учун биринчи бўлиб «Labo» автомобилини танладик. Сабаби, бу автомобиль конструктив нуқтаи назардан енгилроқ ва вилоятларда кенг ишлатилаётган, эксплуатация қилинаётган автомобиль ҳисобланади.

Ушбу автомобиль таннархини тушириш учун унинг конструкция қисмларини максимал даражада сақлаб қолиш ҳаракатидамиз. Бу жараёнда машинанинг ички ёнув двигатели ва узатмалар қутиси олиб ташланади, ўрнига электр двигатель, редуктор ва контроллёр ўрнатилади. Кинематик схема ва уни бошқарадиган эластик бошқарув дастурини ишлаб чиқяпмиз. Шунингдек, бошқарув математик моделини яратяпмиз.

«Labo» электромобилининг бошланғич таннархи 10 минг АҚШ доллари атрофида бўлади. Лекин бу маҳаллийлаштирилмаган ҳолатида шундай. Қиммат, дейиш мумкин. Тўғри, чунки деталлар импорт қилинади. Уни кейинчалик маҳаллий ишлаб чиқаришга қўйиш учун биринчи навбатда иқлим шароитида синовдан ўтказилади. Бу бўйича Ўзбекистон стандарти яратилмаган. Буни ҳам ўзимиз яратишимиз керак. Негаки, бизнинг иқлим Европаникидан кескин фарқ қилади
», деди у.

Муҳандиснинг сўзларига кўра, автомобилнинг бир қувватланиши минимал 150 километр, максимал 250 километргача масофага етиши кўзда тутилган. Қувватлаш 220 вольтли токдан бўлса, 4 соатдан 8 соатгача, қувватлаш станциясида эса максимал 1 соат кетади.

«Labo» электромобилини ярим йил ичида яратиш кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 160
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 214
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 75
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар