«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 20:01
ЎЗO‘Z

Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото)

29 окт, 07:00 4 937 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Bugatti 1850 от кучига эга гиперкарни намойиш этди (фото) Фото: Bugatti
Bugatti компанияси Bolide номли гиперкарини намойиш қилди. Гиперкарнинг максимал тезлиги соатига 500 кмдан кўпроқни ташкил қилади.
Автомобиль 8 литрли, 16 цилиндрли бензин двигатель билан жиҳозланган. Двигателнинг қуввати 1850 от кучини ташкил қилади. Худди шундай мотор компаниянинг Chiron Super Sport 300+ моделига ўрнатилади. Двигатель 7 поғонали узатмалар қутиси ва тўлиқ приводли тизим билан биргаликда ишлайди.

Гиперкар ягона нусхада яратилган ва келгусида унинг серияли ишлаб чиқарилиши ҳозирча номаълум.

Bolide’нинг максимал тезлиги 500 км/соатдан кўпроқни ташкил қилади. У турган жойидан 100 км/соат тезликкача 2,17 сонияда, 200 км/соат тезликкача 4,36 сонияда ва 500 км/соат тезликкача 20,16 сонияда эриша олади.

Компанияда таъкидланишича, гиперкар “Ле-Ман 24 соат” пойгалари ўтувчи ва узунлиги 13,6 кмни ташкил қилувчи “Сарта” трассасини 3 дақиқа 7 сонияда, Нюрбургринг трассасининг узунлиги 22,8 кмни ташкил қилувчи шимолий қисми – “Нордшляйфе”ни 5 дақиқа 23 сонияда ўта олади.

Машина карбон монококк негизида қурилган. Унинг баъзи деталлари аэрокоинот соҳасида қўлланувчи титан қотишмадан ишланган.

“Bugatti’даги 16 йиллик фаолиятим давомида бундан экстремалроқ концепт устида ишламагандим”, деб тан олган компаниянинг дизайн бўлими раҳбари Ахим Аншайдт.






Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 207
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 161
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 222
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 141
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 78
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 0
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 1
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 63
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 35
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 80
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 93
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 116
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 82
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 44
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 17
  • Бўлимлар