«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 20:53
ЎЗO‘Z

Автомобиль сотилганда, «чиройли» рақам олиб қўйиладими?

05 сен, 16:30 4 578 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобиль сотилганда, «чиройли» рақам олиб қўйиладими? Ижтимоий тармоқда тарқаган видео муаллифи автомобиль олди-сотдиси бўлгандан сўнг, машинанинг «чиройли» рақамини мутасаддиларга қайтариб беришга мажбур бўлганини билдирган. Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Видео муаллифининг кадр ортидан билдиришича, у «чиройли» давлат рақамига эга машинани сотиб олади, аммо рақамни ўзида сақлаб қола олмаган. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бўлинма бошлиғи Муродбек Шералиев ҳолат юзасидан жавоб берди.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарорига асосан, автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгиларини аукцион савдолари орқали сотиш йўлга қўйилган. Бу қарор билан, 65та харидоргир давлат рақам белгилари учта тоифада аукционга савдоларга қўйилган. Икки йил давомида сотилган давлат рақам белгилари бўйича давр талабидан келиб чиқиб, қўшимча яна давлат рақам белгиларини аукционга қўйиш талаблари юзага келди.

Шунга асосан, 2020 йил 4 июнь куни ҳукуматнинг тегишли қарори билан 327та давлат рақам белгиси аукцион савдоларга қўйилган
», — дейди у.

Нега автомобиль олди-сотдиси бўлганда айрим «чиройли» рақамлар давлатга қайтарилиши керак? Ушбу савол юзасидан Шералиев қуйидагиларни билдирди.

«Ушбу қарор қабул қилингунига қадар олинган «чиройли» давлат рақам белгилари фуқаролар томонидан ўзининг яқин қариндоши, хусусан ота-онаси, фарзандлари ва турмуш ўртоғи, ака-ука ҳамда опа-сингилларига транспорт воситаси билан ҳадя қилиниши мумкин. Шунингдек, давлат рақам белгисини ҳам бериши мумкин. Агар транспорт воситаси бўлмаса, рақамни ЙҲХБ бир йил муддатга сақлаш учун топшириши мумкин. Бунга тўлов ундирилмайди. Агар бир йил ичида уни қайтариб олиш учун мурожаат қилмаса, давлат рақам белгиси аукционга чиқарилади», – деди у.

Англашиладики, видео муаллифи харид қилган автомобиль рақами муқаддам аукцион орқали сотиб олинмаган, аммо эндиликда аукцион орқали сотувга чиқарилган рақамлар туркумига киритилди. Шу туфайли, у рақамни машина билан харид қила олмайди. Автомобилнинг собиқ эгаси эса рақамни ўзида сақлаб қолиши, уни яқин қариндошларига бериши мумкин эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 2
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 40
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 221
  • Бўлимлар