«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 17:24
ЎЗO‘Z

Mercedes-AMG G63 ўқ ўтказмайдиган лимузинга айлантирилди (видео)

18 авг, 17:00 4 402 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Mercedes-AMG G63 ўқ ўтказмайдиган лимузинга айлантирилди (видео) Фото: CARakoom
Канаданинг Inkas компанияси 25 йилдан буён ҳашаматли автомобилларни зирҳлаш билан шуғулланиб келади. Бу сафар компания янги Mercedes-AMG G63 базасида яратилган янги лойиҳа билан бўлишди, деб хабар беради CARakoom.

Немис йўлтанламасининг кузови нафақат яширин зирҳга эга бўлган, балки сезиларли даражада узайтирилган. Унинг узунлиги 6186 миллиметрга, ғилдираклар базаси эса — 4374 миллиметрга етган. Автомобиль Mercedes-AMG G63 VIP Limo номини олган.

Машина капоти остидан 577 от кучи ва 850 Нм айланувчи моментга эга стандарт 4,0 литрли иккиталик V8 турбопуфлагич ўрин олган. У олти поғонали автоматик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: CARakoom
Бироқ асосий ўзгаришга автомобиль интерьери учраган. Лимузин юқори қулайликка эга. Машинага ўтирган инсон унга 7,62 миллиметрли қуролдан ўқ узилаётган бўлса-да, салон ичида табиий чармдан баҳра олиб ўтириши мумкин. Кузовнинг пастки қисми қўл гранатасидан ҳам ҳимояга эга. Ҳайдовчи ўриндиғи VIP салондан тўсиқ билан ажратилган. Орқа қисмида эса «капитан ўриндиғи» ва Apple ТV’га обуна 4K сифатли телевизор жойлашган.

Фото: CARakoom

Фото: CARakoom

Фото: CARakoom

Фото: CARakoom[sup][/sup]
Харидорлар бу турдаги лимузин нархини махсус сўров юбориш орқали билиб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Inkas ательеси янгиланган Infiniti QX80’нинг ўқ ўтмайдиган версиясини тақдим этган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 216
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 171
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 231
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 147
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 87
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 395
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 0
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 1
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 1
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 4
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 81
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 18
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 96
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 159
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 72
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 243
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 285
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 181
  • Бўлимлар