«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2024, 06:04
ЎЗO‘Z

Иккита мотор, олти ғилдиракка эга 40 йил олдинги «пойга махлуқи» (фото)

07 июл, 06:00 3 917 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иккита мотор, олти ғилдиракка эга 40 йил олдинги «пойга махлуқи» (фото) Фото: Carakoom
Автоспорт дунёси бир қарашда кўриниши мумкин бўлгандан кўра анча қизиқроқ. Ҳеч бўлмаганда, у ерда оддий фуқароларга мўлжалланмаган техник ечимга эга моделлар синовдан ўтказилади, деб хабар қилади Carakoom.

Бунга 1980 йилларнинг охирида Янги Зеландияда яратилган олти ғилдиракчи ралли автомобилини мисол қилиб келтириш мумкин. Модель оддий Mazda 323 базасида яратилган бўлиб, номаълум муҳандис томонидан унинг олд қисмига бир жуфт ғилдираклар қўшилган. Бу машинани фақатгина бошқариш қулай бўлиши учун қилинмаган.

Автомобиль суратларидан кўриш мумкинки, одатда олд ўриндиқлар ва руль чамбараги жойлашадиган қисм бўм-бўш. Гап шундаки, ҳайдовчининг ўрни бироз орқага сурилган — стандарт хэтчбекнинг орқа қатори ўрнига.

Фото: Carakoom
Бунга олд ўриндиқлар ўрнида ҳам яна бир двигатель жойлашгани, моделга иккита мотор ўрнатилгани асосий сабаб. Уларнинг ҳар бири ўзининг бир жуфт ғилдирагини ҳаракатга келтиради. Мотор бўлганда ҳам оддий эмас, ҳар бири 280 от кучига эга Mazda RХ7 роторли моторлари ўрнатилган.

Узатмалар қутиси ҳам Mazda RХ-7 моделиники. Узатмалар қутиси ҳам иккита бўлиши ёки бошқа бир усул билан синхронлаштирилган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Фото: Carakoom
Ушбу конструкция одамда ишонч ва умид уйғотмайди. Ахир иккита двигатель — 2 карра муаммо дегани. Шунингдек, ички ёнув двигателларини совутиш масаласи ҳам бор. Суратларда эса қўшимча ҳаво айлантиргич кўринмайди.

Фото: Carakoom

Фото: Carakoom

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • BYD Seagull Ўзбекистонда Хитойдаги нархидан 4300 доллар қиммат сотилади 08 сен, 08:47 35
  • Дунёдаги энг қиммат 6 та ретро автомобиль 28 авг, 23:15 56
  • Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда? 23 авг, 21:37 217
  • Tesla Хитойда сотилган 1,68 млн дона автомобилни чақириб олади 08 авг, 07:49 77
  • Тарихдаги сўнгги «Lacetti» заводдан чиқди 27 июл, 12:12 345
  • Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклиф этилди 26 июл, 15:38 198
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Ҳаниянинг ўлими учун Исроилга тез орада жавоб беришга ваъда берди 20 сен, 23:34 16
  • Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин 20 сен, 23:19 13
  • Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман" 20 сен, 23:12 14
  • Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик" 20 сен, 22:54 7
  • Зеленский: Иккинчи тинчлик саммити урушга чек қўйиши керак 20 сен, 22:30 7
  • Австралия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди 20 сен, 22:08 9
  • Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага ҳам мағлуб бўлиб, турнирни гуруҳ босқичида якунлади 20 сен, 22:03 7
  • Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади 20 сен, 21:47 12
  • Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди 20 сен, 21:23 14
  • Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилди 20 сен, 21:00 21
  • Она дуосини олмаган кишининг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя) 20 сен, 20:30 17
  • Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди 20 сен, 20:05 9
  • Бўлимлар