«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:01
ЎЗO‘Z

Грецияда том қисми металл шишадан ишлаган 3000 от кучига эга гиперкар яратилди

29 июн, 23:13 3 243 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Грецияда том қисми металл шишадан ишлаган 3000 от кучига эга гиперкар яратилди Фото: Motor
Spyros Chaos гиперкари нафақат ишлаб чиқарилган давлати билан (Греция), балки унга ишлатилган материаллари билан ҳам кишини ҳайратга солади. Икки эшикли модель томи жуда мустаҳкам металл шишадан ишлаган, деб хабар беради Motor.

Spyros Panopoulos Automotive ва унинг асосичиси Спирос Панопулос ушбу моделни дунёдаги энг биринчи «ультракар» деб атайди — автомобиль барча жиҳатлари бўйича ўз рақобатчиларини ортда қолдиради. Юқори сифатга нафақат титан ва керамик поршенларга эга двигатель, шунингдек, Zylon полимерли углепластикдан ишланган шатунлар, балки кузов панели ва монокок материаллари ҳам жавоб бериши керак. Мазкур модель томи АҚШдаги учта университет мутахассислари томонидан 2016 йилда яратилган SAM2X5-630 металл шишадан ишланган.

Грецияда яратилган гиперкарга 4,0 литрли твин-турбо ўрнатилган. Титан поршень ва шатунларга эга двигатель варианти 2000 от кучини тақдим эта олади, кучлироқ вариантлари эса 3000 от кучигача. Гиперкар саккиз поғонали «робот» узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Машинани яратишда ишлатилган материал ноёб механик хусусиятга эга: у кучли зарбаларга бардош беришга қодир, таъсир этган кучдан сўнг у ўз шаклини қайта тиклай олади. Динамик пишиқлик кўрсаткичи 12 гигапаскалга тенг. Масалан, зангламайдиган пўлатда ушбу кўрсаткич 0,2 га, зирҳни тешувчи ўқлар «юракчаси»да ишлатиладиган вольфрам карбидида эса 4,5 гигапаскалга тенг.

Металл шиша — Spyros Chaos конструкциясидаги ягона ноодатий материал эмас. Гиперкар монококи Zylon толасидан ишланган. NASA ушбу полимердан ҳаддан ташқари босимли юзаларда, SpaceX эса Crew Dragon парашутчилари чилвирини ясашда фойдаланади.

Spyros Chaos куз фаслида Женевада тақдим этилади.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобил бозорида Trade-up дастури жорий этилади 18 мая, 09:32 173
  • General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади 10 мая, 21:27 215
  • Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди 09 мая, 14:25 244
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 238
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 185
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 78
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 61
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 221
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 25
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 224
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 56
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 186
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 237
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 111
  • Бўлимлар