«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 09:23
ЎЗO‘Z

Chevrolet Equinox моделини илк харидорларига етказиб бериш бошланди

01 мая, 13:10 4 467 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Chevrolet Equinox моделини илк харидорларига етказиб бериш бошланди UzAuto Motors компанияси ўтган йилнинг охирида SUV сегментига мансуб тўртта янги модель автомобилларини тақдим этган эди. Улардан бири Chevrolet Equinox моделидир.

Премиум синфга мансуб бўлган, энг замонавий технологиялар, энг замонавий двигатель, шасси ва бошқарув тизими билан жиҳозланган ушбу автомобил ҳам Ўзбекистондаги илк харидорларига етказиб берила бошланди.
Бундай кечикишнинг сабаби илгари маълум қилинганидек, пандемия билан боғлиқ.

Бугунги кунга келиб эса юздан ортиқ харидорлар Chevrolet Equinox автомобилини харид қилиш истагини билдириб, шартнома имзолаган, деб хабар берди UzAuto Motors.

Маълумот учун, Chevrolet Equinox автомобили қатор техник хусусиятларга эга. Хусусан, ёқилғи идиши ҳажми 59 л, 2.0 Турбо двигателга эга ва истеъмоли аралаш циклида 8,2 л/100 км ташкил қилади. Автомобилнинг тезлашиш вақти соатига 7,8 с дан 100 км/с гача. Автомобилнинг ташқи қисмида, салонга калитсиз кириш, панорамали люк, эшик ва юкхона бўлимининг электрузатмаси, светодиодли орқа ва олд фаралар бор. Иситиладиган ва электрбукиладигн ойналар ҳам унга хосдир.

Айрим манбаларда унинг нархи 259,5 млн. сўмдан 349 млн. сўмгача(ҚҚС билан биргаликда) кўрсатиб ўтилган.
Chevrolet Equinox, автомобил, UzAuto Motors




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 209
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 167
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 227
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 143
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 383
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 0
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 1
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 2
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 0
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 1
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 21
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 39
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 93
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 58
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 87
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 26
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 276
  • Бўлимлар