«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:38
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган Chevrolet машиналари сотилиши бошланди

29 апр, 09:40 5 185 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган Chevrolet машиналари сотилиши бошланди Фото: autostat.ru
“UzAuto Motors” компанияси Қозоғистондаги ҳамкори “СарыаркаАвтоПром” билан биргаликда Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари сотилиши бошланганини эълон қилди. Автомобиллар “Keles Distribution” савдо тармоғи орқали сотилмоқда.

Компанияларнинг қўшма баёнотида айтилишича, биринчи босқичда Қозоғистондаги дилерлик тармоғига Chevrolet Malibu седани, Cobalt ва Nexia моделлари, Damas минивэни, Labo юк машинаси ва Trailblazer кроссовери етказилган. Яқин орада Қозоғистон бозорига Chevrolet Tracker кроссовери чиқарилади.

Таъкидланишича, дастлабки буюртмаларга кўра Қозоғистонда Damas ва Labo моделлари Chevrolet’нинг бошқа моделларига нисбатан етакчилик қилмоқда. Бу ушбу моделларнинг пандемия шароитида товарларни етказиш соҳасида тежамкор ва самарали автомобилларга эҳтиёж сезаётган кичик ва ўрта бизнес корхоналари орасида юқори талабгорлиги билан боғланган.

Chevrolet брендининг кўп моделлари имтиёзли автокредитлаш давлат дастури иштирокчиси ҳисобланади. Бу эса қозоғистонликларга Chevrolet автомобилларини қулай шартлар билан харид қилиш имконини беради.

Chevrolet автомобиллари “СарыаркаАвтоПром”нинг Қўстанайдаги заводида 28 мартдан ишлаб чиқарила бошланган.
Chevrolet, UzAuto Motors




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 375
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар