«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:32
ЎЗO‘Z

Салони оқ тимсоҳ териси билан қопланган «Волга» сотувга қўйилди

21 апр, 15:34 5 208 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Салони оқ тимсоҳ териси билан қопланган «Волга» сотувга қўйилди Фото: «Auto.ru»
«Auto.ru» сайтида 2001 йилда ишлаб чиқарилган 3111 индексли «Волга» сотувга қўйилгани ҳақида эълон пайдо бўлди. Мазкур модель 424 нусхада ишлаб чиқарилган бўлиб, сотувга қўйилган нусха ўта ноёб ҳисобланади. Автомобиль салони оқ тимсоҳ териси билан қопланган, пол қисмига эса қўй териси тўшалган. Машина 4 миллион рубл (52 минг доллар)га баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.

«Волга» 136 от кучига эга 2,5 литрли мотор ёрдамида ҳаракатга келади. У беш поғонали механик узатмалар қутиси орқали бошқарилади. Мазкур «Волга»ни қайта ишлашга Смирнов конструкторлик бюроси масъул бўлган: унда «ГАЗ-21»нинг хромланган ҳашамат даври мужассамлаштирилган ва премиум синфига оид замонавий автомобиллардаги каби қимматбаҳо материаллардан фойдаланилган. Концепция «Тимсоҳ овчиси» номини олган.

Фото: «Auto.ru»
Оқ тимсоҳ терисидан ташқари кедр ёғочидан фойдаланилган, салондаги қурилмалар ёқут рангида товланади, капотга эса «Волга»нинг классик атрибути — хромланган буғу ўрнатилган. Шунингдек, машинага Brembo тормозлари ва 18 дюймли дискалар ўрнатилган.

Фото: «Auto.ru»
«ГАЗ-3111» 1999 йилдан 2004 йилга қадар ишлаб чиқарилган, аҳамиятли жиҳати, машиналар қўлда йиғилган. Ушбу давр мобайнида 400 дан ортиқ автомобиль йиғилган бўлиб, бозорда жуда катта машҳурликка эришган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар