«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:03
ЎЗO‘Z

Совет даври автомобиллари бугунги кунда қанчадан сотилган бўларди?

24 мар, 16:10 7 287 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Совет даври автомобиллари бугунги кунда қанчадан сотилган бўларди? Фото: Motor
«Россия газетаси»нинг журналистлари Собиқ совет даврининг бесцеллерлари — «ВАЗ 2101», «Запорожец» ва «Москвич» ҳозирги кунда неча пулдан сотилган бўлиши мумкинлигини ҳисоблаб кўрди, деб хабар беради Daryo.

Совет давридаги пулни ҳозирги кун билан таққослаш учун журналистлар 1965 йилдан 1975 йилгача бўлган даврдаги яшаш учун зарур бўлган нарсаларнинг энг кам миқдорини солиштирди. Ўша вақтда бу 40 рублни ташкил этган. Ҳозирда эса ушбу сумма 11 185 рублга тенг. Бундан келиб чиқадики, бир совет рубли 279,6 ҳозирги замон рублига тенг.

Бу орқали совет автомобиллари ҳозирда қанча туришини ҳисоблаш мумкин. Масалан, 1975 йилда «Копейка» («Жигули») 5620 рубл турган. Ушбу сумма 279,6 рублга кўпайтирилса, 2020 йилда бу машина 1 571 352 рублдан (20 500 доллар) сотилган бўларди. Ҳозирда Skoda Octavia ёки Renault Аrkana тахминан шу нархда сотилмоқда. Яна бу пулга Ўзбекистонда иккита Nexia-3 ҳам олиш мумкин.

Фото: Motor
«Қулоқли Запорожец» эса 1972 йили 3000 рублдан сотилган. Ҳозирги нархга таққослаганда уни 830 700 рублга (10 800 доллар) сотиб олиш мумкин бўларди. Бугунги кунда ушбу пулларга Lada Vesta ёки Chevrolet Cobalt харид қилиш мумкин.

«Москвич» 1975 йилда 4936 рубл ёки ҳозирги вақт бўйича 1 380 105 рубл (17 900 доллар) турган. Ҳозирда ушбу пулга бемалол Hyundai Creta ёки Tayota Corolla сотиб олса бўлади. Бу пулга яна озроқ қўшилса, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker олиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 375
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар