«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 16:27
ЎЗO‘Z

Автомобиллар нархлари ошганидан сўнг: харидлар сони пасайиш ўрнига ошиб бормоқда

14 мар, 23:00 5 978 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобиллар нархлари ошганидан сўнг: харидлар сони пасайиш ўрнига ошиб бормоқда UzAuto Motors енгил автомобилларнинг янги нархларини эълон қилганидан сўнг машиналарга талаб пасайиш ўрнига кўпайган. Буни «Ўзавтосаноат» акционерлик жамияти матбуот хизмати раҳбари Зумрад Шожалилова Kun.uz мухбири билан суҳбатда таъкидлаб ўтган.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 9 март кунидан бошлаб ҳар куни ўртача 1487та автомобилга шартнома тузилмоқда.
«2020 йилнинг 9–12 март кунлари 5949та авто автомобилга шартнома тузилди. Агар ушбу рақамни шартномалар имзоланган 4 кунга тақсимласак, кунига ўртача 1487 та автомобиль учун шартнома имзоланаётгани келиб чиқади. Бу аввалги ойдаги кўрсаткичимиздан 42 фоизга кўпроқдир», — деди Зумрад Шожалилова.

Бироқ, «Ўзавтосаноат» акционерлик жамияти матбуот хизмати раҳбари олдинги ойда кўрсаткичлар қандай бўлганини тақдим этмади ва фақат нархлар кескин оширилганидан кейинги рақамларни ошкор қилди. Яъни, солиштириш имкониятини ўзида қолдирди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, 9–12 март кунлари жами:
2172та «Lacetti»;
1194та «Cobalt»;
975та «Nexia-3»;
671та «Spark»;
519 та «Damas-2»;
281та «Malibu-2»;
84та «Tracker»;
41 та «Trailblazer» LTZ-AT;
7 та «Traverse Premier» AT;
5 та «Equinox» AT учун шартнома тузилган.

Боз устига, ҳисоб-китоб ишлари якунига етмагани сабабли 13–14 март кунларида нечта автомобиль харид қилиш учун шартнома тузилгани ҳақидаги маълумотларни «Ўзавтосаноат»дан олишнинг имкони бўлмади.
Лекин жадвалга қараб, харид тенденцияси пасайиш томон юз тутганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни автомобилларнинг нархлари модификациясига қараб 3-21 фоиз атрофида оширилган эди. Хусусан, «Damas» ва «Spark» 21 фоизгача, «Nexia», «Cobalt» ва «Lacetti» 15 фоизгача қимматлаган бўлса, юқори нарх сегментидаги автолар – «Malibu-2», «Tracker», «Trailblazer», «Equinox», «Traverse» ва «Tahoe» нархлари ўзгартиришсиз қолдирилган.

UzAuto Motors’нинг 11 март куни эълон қилинган расмий баёнотида автомобил нархлари оширилганини долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсгани, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошгани, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган компания 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб солиқларни умумий асосларда, жумладан, ҚҚС бўйича тўлашни бошлагани билан изоҳлаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 215
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 171
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 231
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 147
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 83
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 387
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 126
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 92
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 39
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 217
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар