«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 13:22
ЎЗO‘Z

Автомобил заводи ёпилса 34 миллионли халқ нима йўқотади? «Ўзавтосаноат» мутасаддилари жавоб берди (видео)

11 мар, 18:28 9 217 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобил заводи ёпилса 34 миллионли халқ нима йўқотади? «Ўзавтосаноат» мутасаддилари жавоб берди (видео) Фото: Видеолавҳадан скриншот
«Ўзавтосаноат» мутасаддилари ва Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ўртасида автомобиллар нархи ошиши борасида муҳокама бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мутасаддиларга савол берди.

Истеъмолчилар шу вақтга қадар бир нарсага кўп гувоҳ бўлишган — экспортга ва маҳаллий бозорга чиқарилган автомобиллар ўртасида катта фарқ бор. Хусусан, ўзим ҳам машина олган бўлсам, Сергелидаги бозорга олиб бориб, дифектларини тузатишга, қўшимча деталлар қўйишга пул сарфлаганман. Машина заводи билан бозор ўртасида «шартнома» борми, усталар қаерда нимани алмаштириш кераклигини яхши билишади ва бир зумда алмаштириб беради. Бу ҳақда нима дея оласиз?

Яна бир савол — «UzAuto» ёпилса, 34 миллионли халқ нимани йўқотади?
— дея савол берди Расул Кушербаев.

Ушбу саволга «Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров жавоб бериб ўтди.

Бу саволга жавоб беришда сифат ва комплектация ўртасидаги фарқни тушуниш лозим. Экспорт ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун талаблар ўзгача. Масалан, Россияда иқлим совуқроқ бўлгани учун олдинги ўриндиқларда иситкичлар бўлиши лозим. Буни ички бозор учун чиқаришимиз мумкин, аммо нарх ошишига олиб келади.

Агар ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобил тўловига ҳам 500 минг сўм қўшилса, сиз айтган комплектация келиб чиқади. Аммо бу ҳам нарх яна ошишига олиб келади. Агар бошқа уста бу опцияларни сотиб олиб қўйса, 2-3 миллион қимматга тушади.

Ўзбекистонда ҳам кундузги чироқлар қўйиш бўйича талаб бошлангандан сўнг биз ҳам автомобилларга ўрнатишни бошладик. Бу ҳолат нархга таъсир кўрсатмади.
Сифатга келадиган бўлсак, экспортга чиқарилаётган авто ҳам, маҳаллий бозор учун ҳам битта конвейердан чиқарилади.

Бракларга келадиган бўлсак, нафақат бизда, балки бошқа корхоналарда ҳам учрайди. Бу инсон фактори билан боғлиқ. Агар автомобилларда дефект бўлса, илтимос бизга етказинг. Агар бизга ўша камчиликлар айтилса, хатоларимизни билсак, тўғирлашимиз осон бўлади
, — деб айтди Рустам Қодиров.

Мунозара давомида «UzAuto» ёпилса 34 миллион халқ нимани йўқотади?», деган саволга «Ўзавтосаноат» мутасаддилари қуйидагича жавоб берди: «18 мингта иш ўрни йўқотилади. Ҳар бир ишчимизнинг оиласида камида уч нафардан аъзо борлигини инобатга олсак, бу рақамни уч-тўртга кўпайтириш мумкин. Шунингдек яна 4 миллион (АҚШ доллари - таҳририят изоҳи) ҚҚС солиғи ҳам йўқотилади».

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бу жавобга қуйидагича эътироз билдирди:
«Кечирасиз, сиз айтаётган 4,2 триллион ҚҚСни сиз эмас, балки халқимиз тўламоқда. Ҳаммаси истеъмолчининг гарданида!»

«Ўзавтосаноат» мутасаддилари ва депутатлар ўртасидаги мунозара якунида Олий мажлисда автосаноат билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифи берилди.
UzAuto Motors avtomobil narxlarini nega oshirdi? Rasmiylarning javobi.

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatlari tomonidan "O'zavtosanoat" AJ mas'ullari ishtirokida Parlament eshituvi o'tkazildi. Unda mutaxassislar avtomobillarning narxi nega oshganligini tushuntirib berishdi.

Опубликовано UZREPORT TV Среда, 11 марта 2020 г.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 7
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Бўлимлар