«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:19
ЎЗO‘Z

«Спарк» ва «Матиз» немислар ишончини қозонмади

23 фев, 07:30 7 612 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Спарк» ва «Матиз» немислар ишончини қозонмади Қайси машина икки йиллик фойдаланишдан сўнг бузилишни бошлайди? Қайси автомобил 10 йил хизмат қилиб беради? Буни англаш учун ТÜВ немис техник назорат ассоциацияси мутахассислари энг ишончли ва ишончсиз машиналарнинг рейтингини тузди.

«Форбс» нашрининг ёзишича, автоуловларнинг ишончсизлик рейтинги 9 миллиондан ортиқ фойдаланилган машиналарни текшириш натижасида тузилган. 4-5 йил ва 6-7 йиллик машиналар тоифасидаги энг ишончсиз автомобил Chevrolet Spark бўлди.

ТÜВ мутахассислари Chevrolet Sparkда тормоз тизими ва юриш қисми билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Бундан ташқари, ушбу модел двигател мойини кўп истеъмол қилиши аниқланди.

Корпусининг занглашга чидамлилиги Chevrolet Sparkнинг ягона афзаллиги деб топилди.
Chevrolet Matiz эса 8-9 ва 10-11 йиллик машиналар тоифасидаги энг ишончсиз автомобилга айланди.

Осма тизимнинг яхши эмаслиги, тутун чиқарувчи қувурнинг занглаб кетиши ва мойнинг кўп ишлатилиши... ТÜВ мутахассислари буларнинг барчасини ушбу русумдаги автоуловларни текширганда кўрди. 10-11 ёшли автомобиллар тоифасида Chevrolet Matiz ишончлилиги бўйича охирги ўринни Dacia Logan I билан бўлишиб олди.

Ушбу машиналарни текшириш пайтида мутахассислар пружина ва амортизаторларнинг муҳим носозликларини аниқлай олмади. Шунга қарамай, бошқа барча қисмларнинг ҳолати юзасидан Dacia Logan I ва Chevrolet Matiz рейтингнинг энг қуйисидан жой олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 160
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 215
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 75
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар