«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:48
ЎЗO‘Z

Тошкент чорраҳаларида радарлар тармоғи қачон кенгаяди?

22 фев, 18:00 3 499 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент чорраҳаларида радарлар тармоғи қачон кенгаяди? Фото: Kun.uz / Олим Саидов - ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник
3 йил аввал Тошкент шаҳри кўчалари ва чорраҳаларида автомобилнинг қоидабузарлигини аниқлаш мақсадида фото ва тезликни ўлчовчи радарлар тармоғи ишга туширилган эди. Бироқ, уларнинг сонини кенгайтириш айтилган бўлса-да, бирор иш олиб борилаётгани кўзга ташланмаяпти. Бунинг сабаби нимада? ИИВ ЙҲХББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу масалага ойдинлик киритилди.

- 2017 йил мартидан Тошкент шаҳрининг 100дан ортиқ чорраҳаларида камералар ўрнатилган ва қоидабузарликларни қайд эта бошлаган эди. Бугунги кунда, бу ишлар давом этаётгани, тўхтаб қолганини кузатаяпмиз. Бу лойиҳа бекор қилиндими ёки давом эттириладими? Давом эттириш режалаштирилаётган бўлса, қачон бошланади?

- Хабарингиз бор, пойтахтимизнинг 115та чорраҳасида видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Улар ҳозир ҳам ишлаб турибди. Лекин, «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида АКТ вазирлиги билан уларни модернизация қилиш кўзда тутилган. Ҳар чоршанба куни ишчи гуруҳнинг йиғилиш бўлиб ўтади. Сармоявий дастурлар бор, уларнинг устида иш олиб бориляпти.

Аввалги видеокузатув камералари AJT компанияси томонидан ўрнатилган. Ҳозирда, сертификатлаш, молиявий жиҳатдан айрим масалалар бор. Қолаверса, ҳозирда, муқобил равишда 3-4та фирмалар танлаб олинди. Улар орасида Nik Vision, Huawei, ABsoft деган компаниялар бор. Қайбирининг таклифи мақбул топилса, ўша компания камералари ва ахборот-коммуникация ечимлари ўрнатилади.

AJT компанияси камералари фақат бир йўналишда, ўз қаторини қайд қилган бўлса, консолларга ўрнатилувчи ҳозирги замонавий камералар биттаси бирданига 4та қаторни, яъни ўзи турган ва қарама-қарши йўлакни қайд эта олади. Atlas деган компания ҳам бор, ҳар бир даъвогар компания ўз маҳсулотини ва таклифини маълум бир чорраҳаларга ўрнатади, улар синаб кўрилади. Давлат комиссияси қайбирини маъқул кўрса, ўша компания маҳсулотлари ўрнатилади.

Қачон деган саволга, айтишим мумкинки, уларни ҳужжатлаштириш, молиявий тарафлари, техник томонлари бор, уларни кўриб чиқишимиз керак бўлади. AJT компанияси камералари ўрнатилганда қайсидир маънода тажриба етишмаган. Иккинчи хатога йўл қўйишимиз керак эмас. Эндиликда, бу ишларни тўлақонли, кенг қамровли амалга ошириб, бу масалага 5-10 йил давомида қайтмаслик режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 209
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 381
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар