«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:21
ЎЗO‘Z

«Сариқ ёнмаяпти». Тошкентда айрим светофорларнинг ишлаш тартиби ўзгарди

24 янв, 11:30 4 118 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Сариқ ёнмаяпти». Тошкентда айрим светофорларнинг ишлаш тартиби ўзгарди 2019 йилнинг 7 сентябридан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан синов тариқасида янгиликлар жорий қилиш амалиёти бошланган эди. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида пойтахтнинг бир нечта чорраҳаларида светофорнинг ишлаш тартиби ўзгартирилган эди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўзгариш қуйидаги кўринишга эга.

Йўналишлардан бирида светофорнинг тақиқловчи (қизил) сигналидан сўнг (сариқни четлаб) рухсат берувчи (яшил) сигнал ёнмоқда. Шу вақтда қарама қарши йўналишда светофор стандарт тартибда (қизил, сариқ, яшил) ишлайди.

Синов шаҳарнинг тўртта чорраҳаларида бошланди: Амир Темур – Нукус кўчалари; Шароф Рашидов – Ислом Каримов кўчалари, Афросиёб – Шаҳрисабз кўчалари; Содиқ Азимов – Фидокор кўчалари. Ижобий натижаларни узоқ кутишга тўғри келмади, юқоридаги чорраҳаларда кичик тўқнашувлар сони камайди. Бундан ташқари, ушбу ўзгариш йўналишлардан бирига иккинчи йўналиш ҳаракатни бошлашидан олдин бурилишларни тугатиш учун фурсат беради ва бу билан чорраҳалардаги тирбандликнинг олди олинади.

Натижалар ижобий бўлганлиги сабабли ушбу янги тартиб тўлиқ ишга туширилган. Масалан, фақатгина Учтепа туманида ўзгаришлар ўндан ортиқ чорраҳаларда, Чилонзор туманида – бешта, Сергели туманида ҳам бешта чорраҳаларда ишга туширилди.

Ҳайдовчилар аста-секин светофорнинг янги тартибига кўникишмоқда, ЙПХ ходимларининг кузатувларига кўра улар рухсат берувчи сигналга илгаригидан кўра секинроқ қўзғалишни бошлаганлар.

«Аммо бизга «муаммо» ҳақидаги хабарлар мунтазам равишда келиб тушмоқда – ҳайдовчилар, «сариқ ишламаса» светофор бузилган деб ўйлашмоқда. Умид қиламизки, ушбу хабаримиз барча учун фойдали бўлиб, ҳайдовчиларнинг хавотирлари йўқолишига ва йўл ҳаракати хавфсизлиги учун янги тартибнинг афзал томонларига эътибор қаратишларига сабаб бўлади. Ҳайдовчиларнинг фикр ва кузатувларини кутиб қоламиз. Сизнингча, янги усул ўзини оқлайдими? Афзалликларини кўрдингизми?», дейилади ИИББ хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 182
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар