«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2020, 11:02
ЎЗO‘Z

UzAuto премиум сегментида BMW ва Toyota билан рақобатлашмоқчи

11 янв, 07:01 1 845 Авто
UzAuto премиум сегментида BMW ва Toyota билан рақобатлашмоқчи
UzAuto Motors компанияси ички бозорда қимматбаҳо автомобиллар сегментида Германиянинг BMW концерни ва Япониянинг Toyota корпорацияси рақобат стратегиясини ишлаб чиқди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида UzAuto Motors компаниясининг сотувларни ривожлантириш бошқармаси раҳбари Шуҳрат Мирсамуков маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни UzAuto Motors компанияси Тошкентда Chevrolet`нинг тўртта — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox моделлари тақдимотини ўтказган эди.

Рустам Қодировнинг сўзларига кўра, ушбу моделларнинг ҳар бирини Ўзбекистонда нолдан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун 1−2 миллиард доллар миқдоридаги инвестициялар талаб этилади. Шу сабабли, биринчи босқичда компания бозорда талабни ўрганиш учун ушбу машиналарни тайёр шаклда (CBU) олиб келишга қарор қилди, деди Шуҳрат Мирсамуков.

Агар UzAuto Motors бозорда ўз ўрнини топа олса ва сотиш ҳажми ўсиб, ишлаб чиқаришни бошлаш учун зарур бўлган даражага етса, компания мамлакатда ушбу моделларни ишлаб чиқариш учун инвестицияларни жалб қилади", деди бошқарма бошлиғи.

«Маълумки, 40 минг доллар ва ундан юқори қийматга эга бўлган автомобиллар импортига божхона тўловлари пасайтирилгандан сўнг, ташқи бозордан [премиум] сегментидаги автомобиллар кириб кела бошлади. Ушбу сегментда BMW импорти 2018 йилга нисбатан 400 баравар, Toyota ҳажми 200 баравар ошди. Вазиятни ўрганиб чиққач, биз ушбу компаниялар билан рақобат стратегиясини ишлаб чиқдик», — деди Шуҳрат Мирсамуков.

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон 40 минг доллар ва ундан юқори қийматдаги автомобилларни олиб киришда имтиёзга эга бўлди. Аммо 1 январдан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинди. Стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодировнинг таъкидлашича, UzAuto Motors компанияси бож ставкаларини белгилаш жараёнига аралашмайди.

«Биз акциядорлик жамиятимиз, биз бутун Ўзбекистоннинг божхона сиёсатини олиб борувчи ташкилот эмасмиз. Менимча, биронта ҳам вазирлик бож ставкаларини хоҳлаганича ўзгартиришга қодир эмас. Бизда Вазирлар Маҳкамаси бор, мамлакат раҳбари… Бир киши ёки битта вазирлик бунга қодир эмас. Давлат стратегияси мавжуд, унинг асосида биз стратегиямизни аниқлаймиз», — деди Рустам Қодиров.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors'нинг тўртта янги модели хориждан олиб келиб сотилади 07 янв, 09:46
  • «Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарганини маълум қилди 04 янв, 14:40
  • «Қиммат» дейилаётган янги моделларга биринчи кундаёқ 85 харидор топилди 28 дек, 22:43
  • «UzAuto Motors» янги автомобиллар нархини эълон қилди 27 дек, 10:16
  • UzAuto Motors келгуси йилдан ҳар ойда янги автомобиль моделини тақдим этиши мумкин 27 окт, 00:23
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанубий Кореяда коронавирус ўчоғига айланган диний ташкилотни ёпиш талаб қилинмоқда 24 фев, 10:39 15
  • Эрон коронавирусга қарши курашга қуролли кучларни жалб этади 24 фев, 10:23 91
  • Эрон коронавирус қурбонлари сони бўйича Хитойдан сўнг иккинчи мамлакатга айланди 24 фев, 10:07 339
  • Сиз сотиб олган бирон бир товар бузуқ чиқса нима қилиш керак? 24 фев, 09:53 160
  • Коронавирус қурбонлари сони 2500 кишидан ошди 24 фев, 09:37 214
  • Саратонга энг кам чалинадиган қон гуруҳи аниқланди 24 фев, 09:15 476
  • Полвонларимиз Ҳиндистонда 10 та медални қўлга киритди 24 фев, 08:53 288
  • Сульшер "Уотфорд" мағлуб этилганидан сўнг нималар деди? 24 фев, 08:27 266
  • Берни Сандерс демократларнинг Невададаги кокусида ғолиб чиқди 24 фев, 07:58 203
  • Остон Ўрунов "Уфа" билан Рафаэль Бенитес жамоасини мағлуб қилди 24 фев, 07:30 514
  • Бўлимлар