«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2020, 10:24
ЎЗO‘Z

Автомашинадан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

09 янв, 13:03 2 276 Авто
Автомашинадан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда.

Муҳокама учун эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилади:

- 223-модда (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) биринчи қисмининг диспозицияси “шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса” деган сўзлар билан тўлдирилади;

- 266-модда (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) биринчи қисмининг (Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса):

- диспозициясидаги “ўртача оғир ёки” деган сўзлар чиқариб ташланади;

санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.

Ушбу модда биринчи қисми ҳозир қуйидагича кўринишга эга:
Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиноят кодексидан 2та модда чиқариб ташланади 30 ноя, 09:23
  • Йўл ҳаракати билан боғлиқ жарима турларидан бири кескин оширилади 30 июл, 10:30
  • Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланади 08 май, 19:22
  • Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун янги жарима жорий этилди 03 май, 17:30
  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси иккита янги модда билан тўлдирилди 03 май, 10:56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Коронавирус қурбонлари сони 2500 кишидан ошди 24 фев, 09:37 17
  • Саратонга энг кам чалинадиган қон гуруҳи аниқланди 24 фев, 09:15 26
  • Полвонларимиз Ҳиндистонда 10 та медални қўлга киритди 24 фев, 08:53 231
  • Сульшер "Уотфорд" мағлуб этилганидан сўнг нималар деди? 24 фев, 08:27 211
  • Берни Сандерс демократларнинг Невададаги кокусида ғолиб чиқди 24 фев, 07:58 178
  • Остон Ўрунов "Уфа" билан Рафаэль Бенитес жамоасини мағлуб қилди 24 фев, 07:30 457
  • Туркия ҳарбийлари Идлибда Сурия қўшини ҳужумига учради 24 фев, 07:00 509
  • Давлатларнинг интернет тезлиги бўйича рейтинги эълон қилинди 24 фев, 06:30 695
  • Трамп Россия ва Украинанинг ярашишини истаётганини айтди 24 фев, 06:00 393
  • Британияликларга «Брекзит»дан кейин янги рангдаги паспортлар берилади 24 фев, 00:20 355
  • Бўлимлар