«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:25
ЎЗO‘Z

Депутат: Автомобилларга давлат рақамлари берилишидаги камчиликларга қачон чек қўйилади?

24 сен, 11:48 3 235 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутат: Автомобилларга давлат рақамлари берилишидаги камчиликларга қачон чек қўйилади? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги қарори асосида мамлакатда 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича, шу жумладан кимошди савдосини ўтказиш йўли билан танлаш тартиби жорий этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Сулаймоновнинг ёзишича, бу янгилик аҳоли томонидан илиқ қарши олинди, барчага ўзининг имкониятига қараб ўзи хоҳлаган харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини танлаш ва аукцион орқали шаффоф ва рақобатдошлик асосида харид қилиб олиш имконияти яратиб берилди. Бир сўз билан айтганда адолат таъминланди.

Ўз навбатида, ушбу тартиб жорий этилиши натижасида Давлат бюджетига қўшимча маблағлар келиб тушиши таъминланган. Ўтган икки йил мобайнида унинг ҳажми 250 миллиард сўм атрофида бўлди.

Қайд этилишича, энг асосийси, бу тартиб жорий этилиши билан соҳада турли коррупцион ва суиистеъмоллик ҳолатларга ҳамда аҳолининг норозилигига барҳам берилишига эришилди.

“Лекин бизнинг “ишбилармон” айрим шахсларимиз томонидан мазкур соҳада бошқа йўллар орқали “ишни битириш” ҳолатлари ихтиро қилинди.

Жумладан, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан автотранспорт воситаларига давлат рўйхат рақамларини бериш амалиёти яқиндан ўрганилганида мазкур соҳада бир қатор камчиликлар ва муаммолар борлиги аниқланди. Яъни, бугунги кунда аукцион орқали сотилмайдиган айрим давлат рақами белгиларига нисбатан аҳолида юқори талаб бор. Кўзгусимон ҳамда иккита кетма-кет бир хил рақамли (масалан 117, 171, 177, 272, 515, 717, 727 ва ҳоказо) давлат рақами белгилари талабгир ҳисобланмоқда.

Бундай турдаги давлат рақами белгиларини беришда шаффофликнинг йўқлиги, ички ишлар органлари ходимлари томонидан навбат асосида бериш қоидасига ҳар доим ҳам риоя қилинмаслиги, жойларда таниш-билиш, турли кўринишдаги “илтимос”лар орқали “ишни битиришга” олиб келмоқда. Натижада коррупциоген вазиятни юзага келтирмоқда. Хусусан, “чиройли” давлат рақами белгиларини у ёки бу шахсга бериш тегишли бўлинма масъул ходимларининг хоҳиш-истагига боғлиқ бўлиб қолган”, - деб ёзади депутат.

Билдирилишича, мазкур масалани бартараф этиш ва аҳолидаги норозигарчилик ҳиссиётини бартараф этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан Ички ишлар вазирлигига 3 марта тегишли қарорлар асосида таклифлар киритилган.

Жумладан, давлат рақами белгиларини бериш тизимини қайта кўриб чиқиш ва қайси фуқарога қандай рақам берилишини компьютер ихтиёрига қолдириш, ҳамда “чиройли” кўзгусимон ва талабгир рақамларни кимошди савдоси орқали танлаш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар берилган.

“Бироқ, шу кунга қадар бу соҳада ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Ҳанузгача “фалончи ака” ёки турли “илтимос” орқали ишни битириш амалиёти сақланиб, ривожланиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида соҳада турли шубҳаларга, коррупцион ва суиистеъмоллик ҳолатларига сабаб бўлмоқда.

Барча соҳа каби ушбу соҳада ҳам биз адолатни, шаффофликни таъминламас эканмиз ривожланишда турли тўсқинликларга учрайверамиз”, - дейди Умиджон Сулаймонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 161
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 215
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 76
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар