«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:08
ЎЗO‘Z

«Ўзавтосаноат»да 7 та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилади

15 авг, 12:13 3 795 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзавтосаноат»да 7 та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилади “Ўзавтосаноат”да 7та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни бўлиб ўтган йиғилиш давомида айтиб ўтилди.

Йиғилишда жорий йил охирига қадар Навоий кон-металлургия комбинатида 25 та, “Ўзэлтехсаноат”да 18 та, “Ўзавтосаноат”да 7 та, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 5 та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилишини жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Қарийб 100 хил турдаги кундалик истеъмол товарларини саноат кооперацияси орқали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, корхоналар билан манзилли ишлаб, уларнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.

Кимё саноатида янги маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 4 та корхонани йил якунигача фойдаланишга топшириш, 31 та инвестиция лойиҳаси бўйича ишларни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника саноатини янада ривожлантириш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириб, маҳсулотлар таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

Транспортда йўловчи ва юк ташиш сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинар экан, мутасаддиларга 10 минг километрлик республика ва маҳаллий йўлларни қуриш ва таъмирлаш, халқаро юк ташишларга ихтисослашган транспорт-логистика қўшма корхоналарини тузиш, Бухоро, Қарши, Нукус ва Термиз халқаро аэропортларини “очиқ осмон” режимига ўтказиш, “Навоий қуруқлик порти”ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 381
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар