«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:19
ЎЗO‘Z

Самарқандлик 2 йигит ўз қўллари билан Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)

10 июл, 21:33 6 091 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандлик 2 йигит ўз қўллари билан Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото) Самарқандда икки дўст гаражда Италиянинг Lamborghini премиум-класс автомобиль русуми машиналари прототипларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда Repost. Машинани қўлда йиғиш ғояси уларга YouTube’даги тюнинг-роликларни кўргандан кейин келган.

Механикнинг айтишича, улар машинани йиғишни 2 ҳафта аввал бошлаган, аммо қизиқаётган мижозлардан аллақачон тиним бўлмаяпти. Айни пайтда спорткарнинг корпуси йиғиб бўлинган.

«Биз YouTube’да канал очиб, у орқали лойиҳамизни фаол реклама қилмоқчимиз. Битта машина тахминан 40 кундан кейин тайёр бўлади… Ўзим Тошкент автомобиль йўллари институтини тугатганман… Биз эълон берганимиздан буён қўнғироқлар тинмаяпти… Корпусни 7 миллиметрлик листдан тайёрлаяпмиз, уни ўзимиз эритяпмиз. Двигательларни маҳаллий автомобиллардан оламиз. Битта машина учун харажатлар тахминан 15 минг долларга тушади… 25 минг долларга сотишни режалаштирганмиз, аммо кўпчилик буни қиммат деяпти… 5 миллион сўм миқдорида гаров пули керак бўлади. Тайёр машинани эгасига топширишдан аввал, биз уни синовдан ўтказамиз ва барча афзалликларини намойиш қиламиз», — деди 25 ёшли автомеханик.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, айни пайтда автомобилни сертификатлаштириш ва бошқа зарур ҳужжатларни олиш муаммоли масала бўлиб турибди.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар