«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:45
ЎЗO‘Z

Uzauto Motors: GM кетгани йўқ, фақат тизим ўзгарди ва унинг номи – GM Alliance

06 июл, 21:48 3 257 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Uzauto Motors: GM кетгани йўқ, фақат тизим ўзгарди ва унинг номи – GM Alliance GM компанияси Ўзбекистондан кетгани йўқ, аксинча Ўзбекистон томони билан альянс ташкил этди. Бу эса Uzauto Motors компаниясига турли йўналишларда мустақилликни тақдим этди. Компания бош директори в.б. Рустам Ражабов Асакадаги заводда ўтказилган матбуот анжуманида шундай баёнот берди.

«Интернет тармоғида GM Ўзбекистондан кетибди, каби турли хабарлар тарқалди. Йўқ GM кетмади. Бизнинг иш фаолиятимизда ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бизда фақат ном ўзгарди. GM қолса бўлмасмиди, деган савол туғилиши табиий. Йўқ, қолиши мумкин эмасди. Биз 2018 йил октябрда GM ўз улушини Ўзбекистон ҳукуматига сотганини эълон қилгандик. Илгари 25 фоиз ҳиссага эга эди», - деди Рустам Ражабов.

Ражабов, шунингдек, GM ўз улушини сотганининг сабабига ҳам ойдинлик киритар экан, компаниянинг мустақил бўлиши бу ерда инжиниринг ва автотадқиқот ишларини олиб боришга туртки беришини таъкидлади.

«GM компанияси сўнгги вақтларда дунё бўйлаб ўз заводларини оптималлаштириш сиёсатини олиб бормоқда. Мисол учун Африкадаги заводини ҳам сотди. Бу ерда ҳам кейинги босқич ривожланишимизга, маҳаллийлаштириш даражасини юқори даражага кўтаришга хизмат қиладиган тизимга ўтдик. Унинг номи GM Alliance. Бу биз учун яхшиликка. Чунки, илгари биз GM билан ишлаганимизда, ҳеч нарса қила олмасдик. Дунёнинг 3 жойида (АҚШ, Бразилия ва Ж.Корея) йирик техник марказлари бор, улар ихтиро қиларди. Ҳатто, ташқи ёритқич чироғи ёки рангини ҳам ўзгартира олмасдик. Ўзгартириш киритиш учун ўша марказларга мурожаат қилишимизга тўғри келар эди.

Альянс ҳисобига бизга мустақиллик тегди. Шу билан бирга, таъкидлашни истардимки, GM биз билан. Экспорт қиламиз. Маҳаллийлаштиришни амалга оширамиз. Технологияларни ривожлантирамиз. Ходимларни ўқитишни давом эттирамиз», - дея қайд этди Рустам Ражабов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 375
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар