«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:53
ЎЗO‘Z

Энди яқин қариндошлар учун ишончнома бекор бўлади

12 июн, 21:53 14 648 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди яқин қариндошлар учун ишончнома бекор бўлади «Mening fikrim» портали орқали «Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаатда кўтарилган масала қаноатлантириладиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси қарорида маълум қилинган.

Мазкур мурожаатда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш ортиқча оворагарчиликлар ва сарф-харажатларни талаб этиши, оилавий бюджетга иқтисодий зарар келтириши, бу ҳолат миллий қадриятларимиз ва менталитетимизга мос келмаслигини эътиборга олиб, автотранспорт воситаларидан фойдаланишда яқин қариндошларнинг бир-бирига ишончнома бериш тартибини бекор қилиш таклифи берилганди.

Мазкур мурожаат Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан мутасадди вазирлик, идоралар ва экспертларни жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилган.

Бугунги кунда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома тўғрилаш талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддасига мувофиқ ишончномасиз транспорт воситаларини бошқариш энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қайд этилишича, 2018 йилда автотранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича нотариал тасдиқланган ишончномалар сони 670 мингдан (уларнинг 343 мингтаси яқин қариндошлар ўртасида) ошиб, улардан жами 222,7 млрд. сўм давлат божи ундирилган (шундан 31,8 млрд. сўм яқин қариндошлардан), герб йиғими эса 19,3 млрд. сўмни (9,8 млрд. сўм яқин қариндошлардан) ташкил этган.

Кўплаб хорижий мамлакатларда (АҚШ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Голландия, Польша, Франция, Чехия, Швейцария ва МДҲ давлатларидан — Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова) транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома талаб этилмай, балки суғурта полиси транспорт воситасини бошқариш учун кифоя қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 48-банди ижросини таъминлаш, шунингдек фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қушимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси:
- яқин қариндошлар ўртасида автотранспорт воситасини ишончномасиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;
- яқин кариндошлар руйхати, яъни ота-она, туғишган ёки тутунган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан асраб олинганлар)ни белгилаш;
- транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларини суғурта полисига киритиш мажбуриятини назарда тутади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 161
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 215
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 77
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар