«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 21:37
ЎЗO‘Z

Lego компанияси 837 минг долларлик McLaren Senna автомобили нусхасини яратди (фото)

28 мар, 16:13 5 201 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Lego компанияси 837 минг долларлик McLaren Senna  автомобили нусхасини яратди (фото) Хабарингиз бор 2018 йил сўнггида Lego компанияси бир қарашда имконсиз бўлган – Bugatti Chiron гиперкарининг ишчи нусхасини тақдим этган эди. 1,5 тонна вазнга эга автомобиль ҳақиқий ғилдираклар, батареялар, механик спойлерлар ва ҳатто моторга ҳам эга бўлди.

Бaрчани ҳайратга солишдан тўхтамайдиган Lego яна бир лойиҳага қўл урди. Гап шундаки Lego қисмларидан ясалган ва асл нусхасини тўлиқ такрорлайдиган McLaren Senna автомобилининг нусхаси тақдим этилди.

Lego корхонасининг танловига келсак McLaren Senna моделининг эксклюзив автомобиль эканлиги сабаб бўлди. Мазкур Lego моделли автомобиль 500 нусхагина чиқарилади. Нархи эса ҳайратланарли, 837000 АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур автомобиллар Англиянинг Суррей шаҳридаги McLaren заводида ишлаб чиқарилади.

Ярим миллионга яқин Lego қисмларидан яралган ушбу моделни йиғишда 42 нафар муҳандис деярли 100 кун мобайнида тинмасдан меҳнат қилишган. Таъкидлаш керакки, муҳандислар автомобилни яратишда ҳақиқийсига яқинлашишга уринган. Жумладан, карбонли ўриндиқлар, бошқарув рули, педаллар ва компания рамзи туширилган нишонлар, педал ҳамда автошиналарини ҳақиқийсидан ажратиб бўлмайди.

McLaren Senna нусхаси кўнилочар тизим, эшик ҳамда ёритгичлар билан жиҳозланган. Модел соатига 20 километр тезликкача чиқа олади. Шунга қарамай, сиз газ педалини босганингизда модел соатига 335 км тезликда ҳаракатланаётгандек товушли таассуротни беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 0
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • Бўлимлар