«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:21
ЎЗO‘Z

GM Uzbekistan кунига мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

09 ноя, 06:35 6 119 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM Uzbekistan кунига мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйди GM Uzbekistan заводларида кунига мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимов «Автомобильларни онлайн тарзда сотувга чиқариш тўғрисида» ги брифингда маълум қилди, деб ёзади «Daryo».

Шунингдек, у илгари «Ўзавтосаноат» тизимида бундай бўлмаганини таъкидлади.

«Илгари кунига 700—750 автомобиль ишлаб чиқарилиши мумкин эди. Энди улар сони 1 100 га етди. Ишлаб чиқариш ҳажмида қанчалик тез ўсиш бўлса, харидорлар учун кутиш муддати шу даражада пасаяди», — дейди Умиджон Салимов.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ўтган йили енгил автомобиллар ҳажми 135 минг донани ташкил этди. 2016 йил билан таққослаганда ўсиш 58 фоиздан ошди.

Жорий йилнинг январь—сентябрь ойлари мобайнида 124 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилди.

Аввалроқ GM Uzbekistan автомобилларини онлайн режимда харид қилиш бўйича Ўзбекистондаги биринчи интернет ва мобил платформа ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 375
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар