«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 23:21
ЎЗO‘Z

Ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликни оширгани учун жарималар катталашди

23 окт, 20:42 5 268 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликни оширгани учун жарималар катталашди Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 сентябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128(3)-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши):

учинчи қисмининг санкциясидаги (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши - энг кам иш ҳақининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади) «етти» деган сўз «тўққиз» деган сўз билан алмаштирилди;

тўртинчи қисмининг (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши - энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади) санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади»;

бешинчи қисмининг санкцияси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши - транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади) қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 207
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 161
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 223
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 141
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 79
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 0
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 0
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 2
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 11
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 27
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 11
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 14
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 50
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 53
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 76
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 44
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 60
  • Бўлимлар