«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:41
ЎЗO‘Z

3 кун ичида автомобиллар ойнасини қорайтиришга 45 та рухсат берилди

26 авг, 10:58 5 630 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
3 кун ичида автомобиллар ойнасини қорайтиришга 45 та рухсат берилди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига кўра, Тошкентда 23 августдан енгил автотранспорт воситалари ойнасини қорайтиришга рухсатлар берила бошланди. Ўтган 3 кун ичида бундай рухсатни 30 нафар жисмоний ва 15 нафар юридик шахс олган.

Ойналарни қорайтиришга рухсатларни Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг қуйидаги манзиллар бўйича жойлашган диагностика станцияларида олиш мумкин:

1-диагностик станция: Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118а. Телефон: 279-35-90, факс: 279-64-46. Автобуслар: 32, 100, 105, 118.

2-диагностик станция: Юнусобод тумани, О.Зокирова кўчаси, 2а. Телефон: 212-88-69, факс: 223-25-30. Автобуслар: 83, 96.

3-диагностик станция: Миробод тумани, Водил кўчаси, 54. Телефон: 283-21-03. Автобуслар: 37, 81, 93.

Эслатма: тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан автомобиллар ойналарини қорайтириш учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига кўра жавобгарлик кўзда тутилган.

126-модда. Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш

Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобил бозорида Trade-up дастури жорий этилади 18 мая, 09:32 181
  • General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади 10 мая, 21:27 218
  • Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди 09 мая, 14:25 245
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 240
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 185
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 0
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 0
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 0
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 0
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 5
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 28
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 32
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 95
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 78
  • Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради 19 мая, 19:30 219
  • Исроил ҳарбий маҳкамаси вазири Нетаньяхуга таҳдид қилди 19 мая, 19:20 138
  • А Серия. Шомуродовнинг жамоаси “Кальяри” “Сассуоло”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 19 мая, 18:28 139
  • Бўлимлар