«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:07
ЎЗO‘Z

“Ўзавтосаноат” раҳбари ўзбек автомобиль саноатидаги 4 та муаммони айтиб берди

01 авг, 19:30 5 492 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзавтосаноат” раҳбари ўзбек автомобиль саноатидаги 4 та муаммони айтиб берди “Ўзавтосаноат” Бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон автомобиль саноатининг муаммоларини санаб берди.

Умурзоқовнинг айтишича, саноатда маблағ етишмаслиги сезилмоқда ва бу ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, дунёдаги иқтисодий инқироз соҳа фаолиятига таъсирини ўтказмоқда.

Унинг фикрига қараганда 2017 йилнинг сентябригача амал қилган валютанинг икки хил курси ҳам соҳага салбий таъсир кўрсатган.

Умурзоқов бутловчи қисмларнинг атиги 50 фоизи мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилишига тўхталган. Табиийки, қолган қисми четдан валютага сотиб олинади.

ЎзАнинг ёзишича, “Бутловчи қисмларнинг нархини 20 фоизга туширамиз. Тез эмас, аста-секин. Бу ҳали бўлмаган воқеа. Йил охиригача бутловчи қисмларнинг нархи 20 фоизга туширилса, автомобиль нархини 9 фоизга туширишга эришамиз. Ишонч билан айтаманки, кейинги йил автомашиналар нархи, албатта, тушади” дея ваъда берган Шавкат Умурзоқов.

Соҳанинг яна бир муаммоси коррупция саналади. Бундан ташқари Ўзбекистонда автоинжиниринг ривожланмаган, яъни мамлакатда интеллектуал мулк етишмайди.

Шавкат Умурзоқов нотўғри бошқарувни ҳам тилга олди. Унинг айтишича, аввал автомобиллар экспортга таннархидан паст баҳода сотилган.

Компания раҳбари автосаноатдаги аҳволни ўнглаш бўйича чоралар кўрилишини айтиб ўтди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 380
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар