«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:34
ЎЗO‘Z

GM Uzbekistan Matiz ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

31 мая, 18:56 5 746 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM Uzbekistan Matiz ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда Фото: GM Uzbekistan
2018 йилнинг июль ойидан эътиборан GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида Matiz русумли автомобилларни йиғиш якунланади. Ушбу қарор моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегияга мувофиқ ҳамда ушбу автомобилнинг техник эскирганлигини инобатга олган ҳолда қабул қилинди, деб хабар бермоқда компания ахборот хизматига таяниб Кун нашри.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилган.

GM Uzbekistan истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини бажарилишини ва автомобилларни тузилган шартномалар бўйича ўз вақтида ва тўлалигича етказиб берилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Matiz автомобили Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган тўртинчи модель бўлиб, 2001 йил август ойидан йиғила бошланган. 2004 йил декабрь ойида двигатель ҳажми 1 л бўлган Matiz Best хамда автоматик узатма қутили модификациялари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Matiz автомобиллари кичик ҳажмли автомобиллар синфига тегишли бўлиб, ушбу синфдаги автомобилларга бўлган эҳтиёж Spark автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш орқали қопланади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Андижондаги автомобиль заводини танқид қилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 166
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 375
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар