«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 21:10
ЎЗO‘Z

Президент: «Наманганда Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қурилади»

04 мая, 14:02 6 260 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Наманганда Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қурилади» Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимлигида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбари ўз маърузасида баландпарвоз гаплардан, қуруқ ваъзхонликлардан тийилган ҳолда бор гаплардан гапириш, очиқ юзма-юз мулоқот қилиш, муаммоларни ўртага ташлаш, уларни биргаликда хал этиш юзасидан гапириб, вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини ўринли танқид остига олди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиш, хусусан, қарийб олтиш минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди. Президент Наманганни ривожлантириш ҳақида гапирар экан, Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қуриш таклифини ўртага ташлади. Бу ҳақда «Namnews.uz» портали хабар берди.

Мамлакатимиз етакчиси Нориндарёдан самарали фойдаланиш мақсадида 200 дан зиёд сув ҳавзалари ташкил этиб, уларда ноёб балиқларни парваришлаб, аҳолига етказилса, гўшт арзонлашига муносиб ҳисса бўлишини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда Хитойнинг «Foton Motor» ширкати билан ҳамкорликда «FOTON» русумли ўрта ҳажмли Хитой юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 196
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 214
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 74
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 0
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 0
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 1
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 10
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 22
  • Бўлимлар