«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:53
ЎЗO‘Z

ЙПХ ходими ўз вазифасини билмайди(ми?)

06 мар, 06:30 9 882 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЙПХ ходими ўз вазифасини билмайди(ми?) Баъзан ЙҲХХ инспекторлари “тўхтаб туриш тақиқланади” белгиси остида қолдирилган автоуловнинг давлат рақамини ечиб олганига гувоҳ бўламиз. Бугун ҳам инспекторнинг Бухоро кўчасида “тўхтаб туриш тақиқланади” белгиси остида қолдирилган автоуловларнинг давлат рақамини ечиб олаётганига гувоҳ бўлдик ва буни фотоаппаратимизга ҳам муҳрлаб қўйдик. Қоидага кўра, инспектор автомобил давлат рақамини ечиб олишга ҳақлими?

Транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини ечиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2012 йил 4 апрелдаги 53-сонли буйруғи (Адлия вазирлигида 2012 йил 21 май куни 2367-сон билан рўйхатга олинган) талабларида кўрсатиб ўтилган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин.

“Тўхтаб туриш тақиқланади” йўл белгиси талаби бажарилмаган ҳолатларда ЙҲХХ инспекторлари маъмурий баённома расмийлаштиради. Агар транспорт воситаси бошқа транспорт воситаларига ҳалақит берса, мажбурий эвакуация қилинади.

ИИВнинг 2012 йил 4 апрелдаги 53-сонли буйруғи “Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек, белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” деб номланади. Унга кўра, тасдиқланган низомда “техник носоз, рухсатномасиз қайта жиҳозланган ёки белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ДЙҲХХ органлари томонидан ечиб олинади” деб белгилаб қўйилган. Демак, бошқа ҳолларда автотранспорт воситасининг давлат рақамлари ечиб олиниши мавжуд қоидаларга мувофиқ эмас, деб ҳисобланади.

Манба: “Ишонч” газетаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 208
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 165
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 225
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 142
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 81
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар