«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2024, 05:52
ЎЗO‘Z

Депутатлар «Автотест» юзасидан ҳукуматга сўров юборади

02 фев, 06:30 7 747 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутатлар «Автотест» юзасидан ҳукуматга сўров юборади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бир гуруҳ депутатлари Вазирлар Маҳкамасига депутатлик сўровини юборишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Маълум қилинишича, қуйи палатадаги 3та фракция аъзолари, шунингдек эко-ҳаракат аъзосидан иборат депутатлар гуруҳи «юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йил қайта ошириш» бўйича 2017 йил 4 сентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 693-сон қарори юзасидан депутатлик сўровини тайёрлаган. Ҳозирча сўровномада нималарга урғу берилиши айтилмаган.

Гап шундаки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган мазкур қарор билан «юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ошириш ҳуқуқи» фақат «Автотест-Репорт» МЧЖга тегишли этиб белгиланган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расулбек Қушербоев эса бу ҳақда шундай дейди:

«​Нега айнан «Автотест»? Нима учун 5-6 йил эмас, икки йил? Нима учун биргина МЧЖга бундай ваколат топширилмоқда?»​.

Олий Мажлис Депутатининг фикрича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор қайта ўрганиб чиқилиши керак.
Депутат Қодир Жўраев эса «​бу ерда монополияга қарши қонунчилик талаблари инобатга олинмаганлигини»​ таъкидлаган.

«​Бу ҳолат эса ўз навбатида бундай хизматларни кўрсатувчи субъектлар ўртасида рақобат мухитини шаклланиши ўрнига, аксинча, битта МЧЖнинг монополиясининг ўрнатилишига, рақобатчиларнинг бозордан сиқиб чиқарилишига йўл очиб берган»​, дейди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, очиқ энциклопедия ва ОАВ хабарларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати бошлиғи Комил Алламжонов «Автотест» инновацион авто мактаб асосчиси сифатида эътироф этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • BYD Seagull Ўзбекистонда Хитойдаги нархидан 4300 доллар қиммат сотилади 08 сен, 08:47 35
  • Дунёдаги энг қиммат 6 та ретро автомобиль 28 авг, 23:15 56
  • Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда? 23 авг, 21:37 217
  • Tesla Хитойда сотилган 1,68 млн дона автомобилни чақириб олади 08 авг, 07:49 77
  • Тарихдаги сўнгги «Lacetti» заводдан чиқди 27 июл, 12:12 345
  • Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклиф этилди 26 июл, 15:38 198
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Ҳаниянинг ўлими учун Исроилга тез орада жавоб беришга ваъда берди 20 сен, 23:34 13
  • Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин 20 сен, 23:19 9
  • Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман" 20 сен, 23:12 8
  • Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик" 20 сен, 22:54 7
  • Зеленский: Иккинчи тинчлик саммити урушга чек қўйиши керак 20 сен, 22:30 7
  • Австралия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди 20 сен, 22:08 8
  • Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага ҳам мағлуб бўлиб, турнирни гуруҳ босқичида якунлади 20 сен, 22:03 7
  • Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади 20 сен, 21:47 12
  • Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди 20 сен, 21:23 13
  • Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилди 20 сен, 21:00 21
  • Она дуосини олмаган кишининг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя) 20 сен, 20:30 14
  • Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди 20 сен, 20:05 9
  • Бўлимлар